Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси қўмондони Амир Али Хожизода, ўз навбатида, ушбу авиаташувчини Эрон учун нишон деб атади ва АҚШ томонидан таҳдидлар Эрон учун имкониятларга айланганини таъкидлаб ўтди.
Бунгача Хожизода Теҳронга қарши ҳарбий агрессия ҳолатида эронликлар АҚШнинг «бошига зарба бериши» ҳақида маълум қилганди.
Ўтган ҳафта АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Джон Болтон Эрон қирғоқлари яқинига "Авраам Линколн" авиаташувчи зарбдор гуруҳи ва бомбардимончилар тезкор гуруҳи юборилишини Эронга «ошкора сигнал» деб эълон қилганди.
12 май куни эса БАА акваториясида номаълумлар томонидан тўртта савдо кемасига ҳужум уюштирилди, шундан 2 та кема Саудия Арабистонига тегишли эди.