loader
Foto

Хотиржам ва жанжалсиз рўза

Адреналин ошқозон мушакларини заифлаштиради, ўт қопини кичрайтиради, қон томирлари торайиб, юрак томирлари кенгаяди, натижада юракка келаётган қон ва қон босими ошади, юрак уриши ҳам тезлашади.

Агар жанжал куннинг ярми ёки куннинг охирида рўй берса, яъни овқат ҳазм бўлиб, гликоген жигарда парчаланса, протеинлар аминокислоталарга бўлинади ва ёғ кислоатларининг аксар қисмида оксидланиш юз беради. Буларнинг ҳаммаси организм учун сарф бўладиган глюкоза даражасининг ошиб кетишига олиб келади. Яъни, организм учун керак бўлган энергия жанжал учун исроф бўлади.

Шундай қилиб, энергиянинг бекорга исроф бўлиши келиб чиқади. Агар глюкоза миқдори нормал ҳолатдан ошган бўлса, уларнинг баъзи қисми сийдик билан чиқариб ташланади. Бинобарин, организм ҳеч қандай сабабсиз ўзи учун жуда керакли бўлган биологик энергияни йўқотади ва у энди ўзига керакли қувватни ёғ кислоталаридан оксидлаш йўли билан ола бошлайди. Бу эса, ўз ўрнида, қонда ацетон таначаларининг кўпайиб кетиши хавфини туғдиради.

Қонда адреналин миқдорининг маълум даражада кўпайиши диурез жараёнида сувнинг кўп миқдорда чиқиб кетишига сабаб бўлади. Адреналиннинг юқори миқдорда бўлиши ҳамда спазмда (сиқилиш) асосий моддалар алмашувини (метаболизм) жадаллаштиради.

Адреналиннинг юқори даражада бўлиши қон босимининг ошиши эвазига юрак хуружи ёки бевақт ўлимга олиб келиши мумкин. Юракнинг тез уришига алоқаси бўлган юрак мушакларининг кислородга бўлган талабини ҳам бир мунча ошириб юборади. Атеросклероз, қон босими юқорилигидан азият чекиб юрганларда инсульт хавфи ортади.

Асабийлашиш, ғазабланиш оқибатида юқори руҳий зўриқиш билан юзага келган адреналин миқдори холестерин ишлаб чиқаришни тезлаштиради, бу эса атеросклерознинг пайдо бўлишига олиб келадиган тўғри йўлдир.

Эҳтимол шу ёки бошқа сабаблар билан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом рўзадорларга хотиржам бўлиши, ғазабланмаслик ва уруш-жанжаллардан узоқда туришга тавсиялар қилгандир.

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:

«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деб айтганлар: «Рўза (тутмоқлик) дўзах ўтидан асровчи воситадир! Бинобарин, рўза тутган киши ҳақорат сўзларини тилга олмасин, сўзлашганда бақирмасин, бировни масхара қилмасин! Агар бирор киши рўзадор билан уришса ёки уни ҳақорат қилса, рўзадор икки бор: «Мен рўзамен», десин! Аллоҳга қасамёд қилиб айтурменким, рўзадорнинг оғзидан келган бўй, Аллоҳ наздида мушк-анбар бўйидан ҳам хушбўйроқдир, чунки Аллоҳ таоло: «Рўзадор мени деб еб-ичмас ва мени деб рўза тутар экан, бинобарин унинг мукофотини ўзим бергаймен ва ҳар бир яхшилиги эвазига мендан ўн баробар мукофот олгусидир»,— дейдир». (Бухорий)

Интернет маълумотлари асосида

Абу Муслим тайёрлади