loader
Foto

Пайғамбар алайҳиссаломнинг хурмо билан ифторлик қилиш тўғрисидаги маслаҳатлари илмий асосланди

Экспертлар маслаҳатига кўра хурмо истеъмол қилгандан кейин, тушган қандни қайта ишлаш учун ва организм қонда қанд миқдорини нормал даражага тиклаши учун  ошқозон ва ичакларга 15-20 дақиқа дам бериш керак.



Хурмо ва хурмо дарахти Қуръонда кўп бор эслатилади, бу уларнинг инсон ҳаётида муҳим ролини таъкидлайди ва Ислом танловининг устунлигини ва тасодифий  эмаслигини кўрсатади.



Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Сизлардан ким ифторлик қилса, хурмо билан ифторлик қилсин , ҳақиқатда – у Аллоҳ раҳматидир.  Агар хурмо бўлмаса, унда сув билан ифторлик қилингиз хақиқатда у покловчидир” (Абу Довуд ва ат-Термизий). Шундай қилиб хурмо ила ифторлик қилиш Пайғамбар алайҳиссалом суннатидир.



Шунингдек жигарни мустаҳкамловчи унсурлар тутувчи ва қалқонсимон безни стимулловчи хурмо билан ифторлик қилишнинг бир қанча устунликларига қарамасдан юқори калориялиги туфайли  кўп миқдорда истеъмол қилмаслик керак.



Ўнта қуритилган хурмо 350 калория сақлайди. Иккита шоколадли хурмо 180 калория, бодомли 2та хурмо – 120 калория сақлайди.



Юқори калориялигига қарамасдан хурмода витаминлар – А, В1, В2, Д – ва фосфор, кальций, темир, натрий ва олтингугурт каби минерал моддалар кўп.