Марказларда Туркия маданияти, санъати ва тарихи билан таништирилади, шунингдек, турк тилига ўқитилади.
Ҳозирги пайтга келиб, бутун дунё бўйлаб ташкил қилинган бундай марказлар сони 25 дан ортиқни ташкил қилади.
Ташкил қилиниш тарихи
Юнус Эмре номидаги Турк маданияти марказларини очиш 2007 йил 5 майда Туркия президенти Абдуллоҳ Гул ташаббуси билан ташкил қилинган ва бугунги кунда ҳам фаолият юритаётган Юнус Эмре Фонди 2009 йилдан ўз фаолиятини бошлади. У турк адиби ва жамоат арбоби Юнус Эмре шарафига шундай номланган.
2009 йилдан 2011 йилгача Юнус Эмре фонди 18 та маданий марказ очди. Улар орасида Сараево, Тирана, Шкодер, Скопе, Бухарест, Констанца, Приштина, Призрен, Дамашқ, Қоҳира, Астана, Лондон, Байрут, Оммон, Токио, Брюссель, Варшава, Лим каби шаҳарларда ташкил қилинган марказлар ҳам бор. 2012 йил Юнус Эмре Фонди Байрут, Теҳрон, Тбилисида маданият марказлари очди.
Ҳозирги пайтга келиб бутун дунё бўйлаб бундай марказлар сони 42 дан ортиқни ташкил қилади.
Мамлакатлар бўйича марказлар
Миср
Марказ Қоҳира шаҳрида жойлашган, турк тили курсларига ёзилиш истагида бўлган Миср ёшлари катта оқимини ҳис қилмоқда. Агар Мисрнинг 12 ота олий таълим муассасасида умумий ҳисобда 5 минг талаба турк тилини ўрганаётган бўлса, марказда 2010 йил давомида 1200 киши турк тилини ўрганган.
Германия
Шуниси эътиборга лойиқки, Германияда энг кўп сонли турк диаспораси истиқомат қилишига қарамай, ГФРда яқин вақтларгача битта ҳам Юнус Эмре номидаги Турк маданияти маркази бўлмаган, бу эса Германия ҳукумати, бундай марказларнинг «деструктив» таъсирини тушуниб етган ҳолда, турк тили ва маданиятини илгари суришдан келиб чиқиши туркиялик бўлганларнинг немис жамиятига интеграциясига салбий таъсир этишидан хавфсираганлиги, шунингдек, кўплаб немис турклари ҳукмрон Адолат ва Тараққиёт партиясининг бундай ташаббусларига шабҳа билан муносабатда бўлиши билан боғлиқ эди.
Шу сабабли Туркия маданият ва туризм вазири Э.Гуней бир неча марта баёнот берди: «Бизнинг одамларимиз Германияда 50 йилдан ортиқ яшамоқда. Бироқ у ерда турк маданияти маркази йўқ, лекин Туркияда Гёте институти бор».
2012 йилнинг октябрида Туркия бош вазири Р.Т.Эрдўғаннинг Германияга уюштирган ташрифи вақтида 2013 йилнинг биринчи ярмида режалаштирилган Юнус Эмре номидаги Турк маданияти маркази очиш ҳақида битим имзоланган.
Қозоғистон
Юнус Эмре номидаги Турк маданияти марказ Қозоғистонда 2010 йил мартда очилган. 2011 йил марказда 200 га яқин киши турк тилини ўрганиш билан шуғулланди, курсга қатновчи айрим кишилар марказ ҳисобидан Туркияга стажировкага жўнатилди. Марказ Қозоғистон мустақиллигининг 20 йиллигига совға сифатида бир қатор йирик тадбирлар тайёрлади. 2011 йил Марказ турклар қозоқар тарихи ва маданияти билан яқиндан танишиш имконига эга бўлиши учун қозоқ тилида ёзилган ўнта китобни турк тилига таржима қилиш устида ишлади.
Россия
Турклар Россияда Юнус Эмре номидаги Турк маданияти марказ очиш учун замин ҳозирлаш устида анча вақтдан бери ишламоқда, лекин россияликлар Туркия юмшоқ кучининг бундай «маданий механизмлари»га ҳушёрлик билан муносабатда бўлмоқда.
2012 йил 3 декабрда Россия президенти Путин Туркияга ишчи ташрифи давомида бир қатор битимлар, жумладан, Россия Федерацияси Ҳукумати ва Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида маданият марказлари таъсис этиш ва уларнинг фаолияти тўғрисида Битим имзолади. Ушбу ҳужжатга мувофиқ, «Россия томони Анқара шаҳрида Россия фан ва маданият Марказини очади, Туркия томони эса Москвада Юнус Эмре номидаги Турк маданияти маркази таъсис этади».
Бунда ҳали битим имзоланишидан ҳам олдин, 2012 йил сентябрида Юнус Эмре номидаги институт ва Қозон федерал университети ўртасида Қозон шаҳрида (Татаристон) марказ очиш ҳақида шартнома имзоланган.
Марказ Туркия маданияти, санъати ва тарихи билан таништиради, хоҳловчиларга турк тилини ўргатади.
Бошқа мамлакатлардаги фаолият
У ёки бу сабабларга кўра Юнус Эмре номидаги Турк маданияти марказлари очиш имкони бўлмаган мамлакатларда, масалан, Францияда икки мамлакат ўртасидаги сиёсий қарама-қаршиликлар туфайли Туркия томони Юнус Эмре Фонди ҳомийлиги ва ташкилотчилиги остида маданий тадбирлар ўтказиб келмоқда.
Масалан, Францияда 2011 йилнинг 11-13 июн кунлари Юнус Эмре институти ва Европа Турк демократлари Ассоциацияси кўмагида «Туркиядан енгил баҳор шабадаси» номи остида маданий тадибр уюштирилди.
Таъкидлаш жоизки, Юнуса Эмре Фонди томонидан молиялаштириладиган бундай тадбирлар Россияда мунтазам ўтказиб келинмоқда. Масалан, бу Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларида турк-рус марказлари томонидан амалга ошириладиган турли маданий оқшомлар, кўргазмалар ва ҳ.к. ҳисобланади.
Фаолияти
Юнус Эмре номидаги турк маданияти марказлари бутун дунё туркшунослари ўртасида илмий семинарлар ва симпозиумлар ташкил этиш билан шуғулланади.
Шу билан бирга, бундай тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш анча сахий молиялаштирилади, бу эса илмий жамоатчилик олдида Туркиянинг ижобий имиджини шакллантиради.
Вақт ўтиши билан туркшунослар орасида пайдо бўладиган «Туркия лоббиси» келажакда Туркиянинг манфаатларини ҳимоя қилади ва умуман, бундай маданий ташкилотларнинг фаолиятига майл билдиради.
2011 йил феврал ойида Страсбургдаги Юнус Эмре Фонди кўмагида «Европада туркшунослик бўйича биринчи семинар» бўлиб ўтди. Семинарда етакчи Европа ва Туркия олий таълим муассасаларининг туркшунослик бўйича экспертлари иштирок этдилар. Европа ва жаҳон университетларида туркшуносликнинг келажаги билан боғлиқ масалалар, туркшунослик бўйича ўқувчилар бандлиги ва уларни ўқитиш масалалари кўтарилди.
Шундай қилиб, Юнус Эмре Фонд ўз олдига Европада туркшуносликнинг ривожланишини назорат қилиш вазифасини қўяди, ўзининг «университет лоббиси»ни ташкиллаштиради.
Юнус Эмре Фонди Туркиянинг кўплаб етакчи университетлари билан ҳамкорлик қилади. 2011 йил январ ойида Истанбул университети ва Юнус Эмре институти ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Келишув доирасида таълим, маданият ва санъат соҳасида ўзаро ҳамкорлик белгиланган. Анадолу университети ва Юнус Эмре институти ўртасида 2011 йилда ҳамкорлик тўғрисидаги баённома имзоланди, унда турк тилини масофадан ўқитиш, «турк тилини билиш имтиҳони» ни тайёрлаш ва жорий этиш, чет элда университет тақдимотларини ўтказиш учун Юнус Эмре марказларидан фойдаланиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Юнус Эмре номидаги турк маданияти марказлари Юнус Эмре Фонди орқали Туркиянинг нуфузли олий таълим муассасаларида ўқиш учун хорижий талабаларга стипендиялар тақдим этади. Ушбу дастур «Турк стипендияси» (Türkiye Bursları, Yunus Emre Bursları) деб аталади. 2012да Туркия 22 та бундай стипендия дастурларини тақдим этди.
Юнус Эмре Фонди турк тилини ўрганишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Шу муносабат билан Туркия Бош вазири Р. Т. Эрдўған Туркиянинг дунёда ўсиб бораётган ўрни ва турк тилини ўрганиш муҳимлигини таъкидлаб, «турк тили бу – фан, санъат ва адабиёт тилидир. Турк тили бу – Юнус Эмре тилидир» деган.
Юнус Эмре Фонди ёзги турк тили курсларида ўқиш учун стипендиялар тақдим этади. Стипендия дастури доирасида хорижий талабаларга яшаш, турк тилини ўқитиш ва ижтимоий ва маданий тадбирларда иштирок этиш, мамлакат бўйлаб экскурсиялар харажатлари мутлақо бепул тақдим этилади. Турк томони, шунингдек, ўқиш жойига саёҳат қилиш билан боғлиқ харажатларни ҳам қамраб олади ва ойлик чўнтак харажатлари учун моддий ёрдам ҳам беради. Шундай қилиб, бундай дастурларнинг иштирокчилари моддий харажатларга эга эмаслар, бу эса, албатта, бундай дастурни хорижий талабалар орасида жуда жалб этувчан қилади.
2012 йил 300 дан ортиқ киши Юнус Эмре Фонди томонидан ташкил қилинган ёзги турк тили курсларига ташриф буюрди.
Танқид
Агар ўз вазифасини Туркия ва бўлиб турган мамлакатлар ўртасидаги маданий алоқаларни ривожлантириш ва турк маданий анъаналари ва урф-одатлари билан кенг кўламли таништиришда деб биладиган Юнус Эмре номидаги турк маданияти марказлари ҳақида ижобий риторикани четга қўйиб турадиган бўлсак, бу марказлари фаолиятида ҳамма нарса ҳам узил-кесил аниқ эмас.
Истанбул Билги университетинин турк экспертлари профессор А. Кайа ва А. Тежмен, турк расмий шахсларининг сўзга чиқишларини таҳлил қилиб, шундай хулосага келдиларки, Туркия Юнус Эмре номидаги турк маданияти марказларидан «тамаддун бешиги сифатида Туркия образини яратиш» ҳамда турк тили ва маданияти орқали «неоосманизм» ғояларини илгари суриш мақсадида фойдаланади.
Дарҳақиқат, Туркия ташқи ишлар вазири А. Давутўғлу, Сараевода Юнус Эмре номидаги турк маданияти марказининг очилишида шундай деди: «Сараевода биринчи марказимизни очишимиз тасодиф эмас. Бу турк маданияти энг яхши акс эттирилган шаҳардир. Сараево ва Истанбул – руҳан биродарлардир».
Македониядаги Юнус Эмре номидаги турк маданияти марказининг очилишида А. Давутўғлу шундай деди: «Туркия ва Македониянинг маданий алоқалари Болқонда маърифатга олиб келади».
Туркиянинг Болқон мамлакатларини устувор кўриши тасодифий эмас эди. Туркия Усмонийлар ўтмишини айнан Болқон давлатлари билан боғлайди. Усмонийлар ўтмиши Туркияни Яқин Шарқнинг бир қатор мамлакатлари билан ҳам боғлайди.
Қоҳирадаги Юнус Эмре номидаги учинчи турк маданиятининг маркази очилиш маросимида Р. Т. Эрдўған шундай деди: «Туркия Ғарбга қарайди, лекин биз ҳеч қачон Шарқдан юз ўгирмадик. Биз минг йиллик тарих билан боғланган мамлакатларга бефарқ бўлолмаймиз».
Анқара нафақат «турк тилидаги» ёки «пост-усмон» маконида, балки Ғарбий Европада ҳам маданият марказларини очмоқда. Маданият марказлари Лондон ва Брюсселда муваффақиятли ишлаб келмоқда.