loader
Foto

Танзанияда қорилар мусобақаси стадион тўла одам тўплади

Фахрий меҳмонлар орасида турли мамлакатлардан келган диний арбоблар ҳам бор. Бу йилги танловда Танзания президенти Жон Помбе Магуфули ҳам иштирок этди.

Мусобақа натижалари бўйича қуйидаги ғолиблар аниқланди:

1-ўрин – Сенегалдан Муҳаммад ал-Мутджаб Диалло.

2-ўрин – Нигериядан Фарук Якуб.

3-ўрин – Танзаниядан Шамсуддин Хусейн Али.

Танлов ғолиби 20 миллион Танзания шиллинги олди, бу тахминан 8600 доллар демакдир. Совриндорлар кичик ҳажмдаги пул мукофотлари билан тақдирландилар.

Шуниси эътиборга лойиқки, Танзания аҳолиси энг катта қисмини 60% - насронийлар, 36% - мусулмонлар, 4% - бошқа дин вакиллари ташкил қилади.