Айблов томони Ашуровнинг Сурияга урушга бориш ниятида бўлган ва у ерга ватандошларни жўнатганган деб ҳисоблайди. Судда прокурор судланувчи «экстремистик ҳадислар»дан иқтибос келтирган эканлигини аниқлаган Давлат дин қўмитаси диншунослик экспертизасига ҳавола қилди.
Чамаси, «экстремистик ҳадислар» бу ҳадисшунослик илмида (илм ул-ҳадис) тожик мулозимларининг янги сўзи кўринади. Кутилмаганда, бир фаолокат юз бериб, биз бу одамлар «Қуръоннинг экстремистик оятлари» ҳақида тўғридан-тўғри гапиришига ҳам дуч келиб қолишимиз мумкин.
Шу аснода, деярли бутун айблов хулосаси Ашуровнинг иқрорлигига ва бошқа гувоҳларнинг кўрсатмаларига асосланган. Бироқ, суд жараёнида гувоҳлар берган кўрсатмаларидан воз кечиб, қийноқлар ёки қийноқлар таҳдиди остида Ашуровни ноҳақ айблаганини айтди. Бироқ, суд буни эътиборга олмади ва айблов хулосасини чиқарди.
Аввалроқ, маҳкумнинг қариндошлари ва адвокати ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари унинг ўз айбини тан олиши учун қийноққа солишганини айтдилар. Ашуровнинг сўзларига кўра, милиционерлар ота-онасини қамоққа олиш, онасини ва хотинини зўрлаш билан, ўзини эса резина таёқ билан зўрлаш асносида таҳдид қилишган. Бундан ташқари, унинг қўлларига сим боғланиб, у орқали электр токи ўтказилган.
Ашуровнинг қариндошлари инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича мустақил Марказга, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ва Тожикистон президентига қийноқлар ва ноқонуний жиноий таъқиб шикоят билан мурожаат қилишди. Ички ишлар вазирлиги Миллий тиббиёт марказида ўтказилган иккита экпертиза Асуровнинг танасида ҳеч қандай жароҳат йўқлигини айтди.
Алижон Ашуровнинг ўзи Санкт-Петербургда сартарош бўлиб ишлаган. 2018 йил 28 декабрда у ФСБ ходимлари томонидан қўлга олинди, унинг иш жойида ва яшаш жойида тинтув ўтказилди. Кейинчалик унга Тожикистоннинг талабига биноан у ва унинг оиласи Россиядан чиқариб юборилгани эълон қилинди. Душанбе шаҳрига келгач, у дарҳол ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қўлга олинган.