loader
Foto

Макка: Ийд ал-Фитр шарафига хип-хоп рақслар

Ижтимоий тармоқлардан фойдаланувчи саудияликлар Макка муниципалитетининг Твиттердаги расмий аккаунти томонидан эълон қилинган видеони кенг тарқатдилар. Видео бундай тақимот «маҳаллий мерос ва анъаналар»га мос келмайди деб эълон қилган фойдаланувчилар томонидан қаҳр-ғазабга тўла жавобларга сабабчи бўлди.

Макка муниципал кенгаши раисининг ўринбосари Фаҳд ал-Рукий шундай деб ёзган эди: "Кечирасиз, муқаддас пойтахт муниципалитети, бу Макка, у бошқа биронта шаҳарга ўхшамайди.

"Муқаддас Макка шундай томошаларга лойиқми? Бу байрам Маккани ҳеч қандай тарзда ифодаламайди", - дея қўшимча қилди у жаҳл билан.

Саудия Арабистонида истиқомат қилувчи бошқа кўплаб аҳоли ҳам шунга ўхшаш ҳис-туйғулар билдирган.

"Eр юзидаги энг муқаддас жойнинг муқаддаслиги қаерда қолди? Қандай қилиб бизнинг меросимиз ва қадриятларимизга бу қадар бегона бўлган бу аҳмоқ ва ғалати хип-хоп рақсига тушишга журъат этасиз, тағин буларнинг барчаси Муқаддас масжидга яқин жойда-я? Биз масъул шахсларни жавобгарликка тортишни талаб қиламиз!"- деб ёзади маҳаллий журналист Мешал ал-Заҳед.

Кейинчалик Макка шаҳар муниципалитети вакили одамларни замонавий санъатни тушунмасликда айблаб, рақсни ҳимоя қилиб чиқди.

"Замонавий санъат асарлари намойишидан безовта бўлган шахслар ўз нуқтаи назарига эга ва ҳар кимнинг кўнглига ёқиш қийин... лекин бу томошада ҳеч қандай одобсиз ёки гуноҳкор нарса йўқ эди", - деди у маҳаллий "Сабк" газетасига.

Бу томошада ҳеч қандай одобсиз ва гуноҳкор нарса йўқ экан, ҳукумат фикрига кўра, бу турдаги намойишларни Муқаддас масжид ичида ташкил қилишдан нима тўхтатади?