loader
Foto

«Масжидга ташриф буюр ва велосипед соҳиби бўл!»

Тадбир 17 июндан 27 июлгача Симферопол тумани Левадка қўрғони «Қодир-жомий» масжидида бўлиб ўтади. Унда иштирок этиш учун Чистенькая ва Левадка қўрғонларида яшайдиган 6-15 ёшдаги ўғил болалар таклиф қилинмоқда.

Кўрсатилган вақт давомида намозга келган ҳар бир бола балл тўплаб боради. Бомдод ва хуфтон намозлари учун болалар 10 баллдан, аср намози учун эса 4 балл олади. Пешин намози ва шом намозини масжидда ўқиганлик учун болаларга 3 баллдан берилади.

«40 кун якунлари бўйича энг кўпл балл тўплаган болалар совғага велосипед олади. Совғалар шунингдек, барча акция қатнашчилари учун мўлжалланган», - қайд этилади Қрим муфтийлиги сайтида.