loader
Foto

Марказий Осиёда Хитой этиги

Кўпчилик буни мазмундор лойиҳа йўқлиги билан асослаган ҳолда «Осмон остидаги юрт»нинг экспансия истиқболларини муносиб баҳоламаяпти. Эҳтимол, Хитойда лойиҳа ҳақиқатдан ҳам йўқдир, лекин шунга қарамай, бу истеъмол «монстри» собиқ совет республикаларини фаоллик билан паққос туширмоқда. Гап, энг аввало, Қозоғистон ва Қирғизистон ҳақида кетмоқда.

Экспертларнинг баҳоларига кўра, Хитой янги Ипак йўли транспорт йўлакларига 1 триллион доллар сарфлашга тайёр. Янги Ипак йўли нима ўзи? Бу моҳиятан, Хитой ва Европа, Осиё ва Африка мамлакатлари ўртасида савдо йўллари барпо этиш бўйича лойиҳалардир. Хитойнинг бу стратегияси неоколониал характери яққол кўзга ташланиб турибди.

Режа жуда оддий. Хитой қарз бериш йўли билан қатнашчи мамлакатлар учун инвестицион тузоқ қўймоқда, бунда Хитой банклари, молиялаштиришнинг дастлабки шарти сифатида, Янги Ипак йўли (ЯИЙ) лойиҳаларида айнан Хитой қурилиш компаниялари пудратчи бўлишини талаб қилмоқда. Ҳозирги кунда, Хитой қурилиш компаниялари ўз даромадларининг 20%га яқинини фақат хориждан олаётган бир шароитларда бу рақам тобора ўсиб бормоқда. Савдодан олинадиган даромад эса умуман ҳайратда қолдиради: Хитой-Европа-Хитой транспорт йўлаги бўйича 2018 йилда 310 800 контейнер ташилди, бу ўтган йил билан таққослаганда 54,6% кўпдир.

Бундан нима келиб чиқади? Ҳамкор-мамлакатлар, хусусан, Марказий Осиё давлатлари иқтисодий жиҳатдан уларни паққос тушириши мумкин бўлган ҳайвонни ўзлари боқяпти, ҳозир айнан шундай ҳолат рўй беряпти ҳам. Бундан ташқари, Хитойнинг уйғурларни йўқ қилиш бўйича ғоявий жиҳатни ҳам ёддан чиқармаслик керак. Пекин жумладан, Ўрта Осиё мусулмонлари ҳисобига озиқланмоқда.

Лекин ҳозир гап бу ҳақида эмас. Марказий Осиё мамлакатлари учун соф иқтисодий жиҳатдан бу нима беради? Ҳеч нарса. Суверенитетни йўқотиш рискидан ташқари, албатта. Қозоғистонда чегараларидан ўтиш пунктларини модернизация қилиш учун Хитойдан навбатдаги қарз олиш ҳақида қонун лойиҳаси кўриб чиқиляпти. Бунда, ҳозирнинг ўзида Қозоғистоннинг Хитой олдидаги давлат қарзи 1,2 миллиард долларни ташкил қилади. Нефтгаз саноати эса сезиларли даражада Хитой корпорациялари назорат остида. Шундан келиб чиқадиган бўлсак, хитойликларнинг оммавий равишда Қозоғистонга кўчиб келиши ҳам ҳайратда қолдирмайди. 2014–2015 йилларда Хитойнинг расмий нашри «Хуанцю Шибао» Қозоғистонда 400 мингдан ортиқ этник хитойлик истиқомат қилаётганини хабар қилди. Бироқ 2015–2016 йилларда расман Қозоғистонга келган хитойлик ишчилар сони 100 фоизга ўсди. Фақат бир йилнинг ўзида 11860 нафар Хитой фуқароси Қозоғистонда ишлаш учун рухсатнома олган. Умуман, Қозоғистонда меҳнат муҳожирларининг 38%ини хитойликлар ташкил қилади.

Қирғизистонга келадиган бўлсак, бу ерда ҳам вазият аянчли. Қирғизистоннинг Хитой олдидаги қарзлари 1,7 миллиард долларни ташкил қилади. Бу жами хорижий қарзларнинг 42%идир. Албатта, худди шу жиддий шартларда Хитой компаниялари ва хитойлик ходимларнинг қурилиш лойиҳаларида иштирок этиш шартларида. Бунда 700 мингга яқин Қирғизистон фуқароси Россияда, жуда оғир шароитларда меҳнат қилишга мажбур, яна шунча одам бошқа мамлакатлар азоб чекмоқда.

Нима қилиш керак? Биринчи навбатда, англаб етиш. Шунингдек, гапириш, ёзиш, талаб қилиш. Акс ҳолда Марказий Осиё йўқотилиши мумкин. Бугун Ўрта Осиё халқлари суверенитети ҳар качонгидан ҳам муҳим. Бутун дунё миқёсида сиёсий танглик ва катта инқирознинг кутилиши биздан ҳал қилувчи ҳаракатлар ва вазиятни тўғри қабул қилишни талаб қилади.

Артём УТОЧКИН

Абу Муслим таржимаси