Ўқитувчи болаларга унинг ортидан «Аллоҳу Акбар» деб такрорашни таклиф қилмоқда, сўнгра болалар руку ва сажда қилмоқда.
Роликни болалардан бирининг онаси, ўқув жараёнида фото ва видеотасвирга олиш тақиқланганига қарамай, камерага муҳрлаган, деб хабар беради IslamNews сайти.
Мактабда Аллоҳга ҳамду-санолар айтаётган даниялик болалар иштирокидаги роликни кўргач, «ўнг» партиялардан бирига мансуб сиёсатчилар ғазаб отига миндилар ва мактабни ўқувчиларни «индоктринация» қилишда айбладилар.
Мактаб директори Герт Хугард унга қўйилган авбловларни рад қилди ва бундай машғулот «Ҳаёт ҳақида билиб ол» тематик ҳафталиги доирасида бўлиб ўтгани, бунда болаларга дунёнинг турли қисмларида яшайдиган одамларнинг турмуш тарзи ва турли маданиятлар намойиш этилгани ҳақида изоҳ берди. Исломий урф-одатлар ва маросимлар билан бир қаторда болаларга бошқа динлар ҳақида ҳам атрофлича маълумотлар берилган.