Мухиддин ундан кейин Сурия, Ливия ва Яман урушлари келган 2011 йилги араб баҳорини далил қилиб келтирди.
Унинг айтишича, араб мамлакатлари дунёда энг ёмон даромад тақсимотига эга: бу мамлакатлар аҳолисининг 10 фоизи миллий даромаднинг 60 фоизига эгалик қилади. Бу нисбат Европа мамлакатларида 45 фоизга яқинни ташкил қилади.
Жаҳон банки 2019 ва 2020 йилларда бир баррел нефт нархи 69 ва 74 доллар ўртасида бўлишини кутмоқда, қўшимча қилди Мухиддин. Statista маълумотларига кўра, нефт экспорт қилувчи мамлакатлар (ОПЕК) орасида нефт хомашёси нархи 2018 йил 69,52 долларни ташкил қилган.