loader
Foto

Араб шайхининг ўғли айш-ишратдан (оргия) кейин вафот этди

Шаржа амирининг ўғли Холид бин Султан ал-Қосимий Лондонда айш-ишратдан кейин вафот этди, хабар беради Daily Mail. (Фисқу-фасод туфайли ҳаётини бой берган)

Қайд этилишича, унинг танаси пентхаусдаги ваннахона полида топилган. Аввалроқ унинг уйида шовқин-суронли оқшом бўлиб ўтганди. Айтилишича, тақиқланган воситалар дозасини ошириб юбориш ўлим сабаби бўлиши мумкин. Полиция тергов ишлари олиб бормоқда. Шаржа амирлигида дафн маросими бўлиб ўтди. У ерда мотам эълон қилинган.

Маълумки, ал-Қосимий дизайнер эди, шу номдаги бренд Европада машҳур. Эркак 9 ёшидан бошлаб Британияда яшаган, у ерда хорижий тилларни ўрганган ва кейинчаик дизайнер бўлган.

Таъкидлаш жоизки, ал-Қосимийнинг акаси ҳам 1999 йил гиёҳвандлик воситалари дозасини ошириб юборишдан ҳалок бўлган эди.