loader
Foto

Ислом тарихи. Хронология

576 —  Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам оналари Омина бинти Ваҳбнинг вафотлари.

580 —  Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам боболари Абдумутталиб вафотлари.

583 — Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам амакилари Абу Толиб билан Шомга сафар қилиши. Шомда роҳиб Бухайро билан учрашувлари.

595 — Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламнинг Ҳадича розиллоҳу анҳу онамизга уйландилар.

605 — Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам Қурайшликлар ўртасида Каъбада Қора тошни кўчириш ҳақида топтишувни ҳал қилдилар.

610 — Хиро тоғидаги ғорда биринчи Ваҳий келиши, шу пайтда Аллоҳ Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламни Ўзининг пайғамбари деб эълон қилади.

613 — Исломга ошкора даъватга ўтиш.

615 — Мусулмонларнинг Қурайшликлар томонидан таъқиб қилиниши, бу Ҳабашистонга биринчи ҳижратга сабабчи бўлган.

616 — Ҳабашистонга иккинчи ҳижрат.

617 — Қурайшликлар Бану Хошим ва Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламни бойкот қилади.

619 — Бойкотни кучайтириш; Абу Толиб ва Хадича розияллоҳу анҳонинг вафоти.

620 — Қуддусга тунги саёҳат ва Меърож.

622 — Ҳижра; Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам ва мусулмонлар Ясрибга (Мадина) ҳижрат қиладилар; Ислом давлатига асос солиниши; Мадина конституцияси.

3/624 — Бадр қудуқлари яқинидаги жанг. Яҳудийларнинг Қайнуқоъ қабиласи Мадинадан қувғин қилиниши.

4/625 — Ухуд тоғи яқинидаги жанг; Яҳудийларнинг Бану Нозир қабиласи Мадинадан қувғин қилиниши.

6/627 — Ҳандақ жанги; Яҳудийларнинг Бану Қурайза қабиласи қувғин қилиниши.

7/628 —  Худайбия сулҳи; Хайбарга юриш.

7/629 — Хайбар жанги.

9/630 — Макканинг фатҳ этилиши; Умм Кулсум розияллоҳу анҳонинг вафоти.

10/632 — Видолашув ҳажи.

11/633 — Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламнинг вафотлари; Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг халифа этиб сайланиши; Райҳона бинт Зайднинг вафоти.

11/633 — Фотима розияллоҳу анҳонинг вафоти.

13/634 — Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг вафоти. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг халифа бўлиши.

14/635 — Дамашқнинг фатҳ этилиши.

16/637 — Суриянинг фатҳ этилиши ва Байтул мақдис фатҳи.

20/640 — Форснинг фатҳ этилиши.

22/642 — Мисрнинг фатҳ этилиши; Фустатга асос солиниши.

23/644 — Умар розияллоҳу анҳунинг вафоти. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг халифа бўлиши.

33/653 — Ибн Маъсуд розияллоҳу анҳунинг вафоти.

35/656 — Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳунинг вафоти.

36/656 — Усмон розияллоҳу анҳунинг вафоти. Али ибн Абу Толиб  розияллоҳу анҳунинг халифа бўлиши ва Басрадаги туя жангги.

37/657 — Али розияллоҳу анҳу пойтахтни Мадинадан Куфага кўчириши; Сиффин жанги, Али ва Уммавийлар ўртасида ҳакамлик.

39/659 — Мисрнинг Муавия розияллоҳу анҳу томонидан фатҳ этилиши.

40/660 — Муавия розияллоҳу анҳу Дамашқда ўзини халифа деб эълон қилиши.

41/661 — Али розияллоҳу анҳунинг шаҳид бўлиши. Ҳасан розияллоҳу анҳуга байъат қилиниши ва унинг халифаликдан воз кечиши. Муавия розияллоҳу анҳу– ягона халифа.

42/662 — Ҳаворижлар қўзғолони

49/669 — Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳунинг вафоти.

58/678 — Ойиша розияллоҳу анҳонинг вафоти; Абу Хурайра розияллоҳу анҳунинг вафоти.

61/680 — Ҳусайн розияллоҳу анҳунинг шоҳидлиги.

64/683 — Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳуМаккани 692 йилгача бошқариши.

73/692 — Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳунинг мағлубияти ва ҳалок бўлиши.

81/700 — Шимолий Африкадаги бербер қабилаларини фатҳ этиш ва Исломни қабул қилишлари.

91/709 — Анас ибн Малик розияллоҳу анҳунинг вафоти.

92/711 — Испания, Синд ва Мавароуннаҳр фатҳи.

101/720 — Умар II вафоти.

114/732 — Францияда Тур жанги.

123/74С1 — Зайд ибн Али бошчилигида шиалар қўзғолони. Куфанинг аббосийлар томонидан босиб олиниши. Абу-л-‘Аббос Абдуллоҳ (ас-Саффаҳ) халифа бўлиши.

126/743 — Муҳаммад Бакир, бешинчи имомнинг вафоти.

128/746 — Жаҳм ибн Сафваннинг вафоти

131/749 — Басил ибн Атанинг вафоти.

132/749 — Форс аббосийлар томонидан босиб олиниши.

133/750 — Дамашқнинг қулаши. Шарқда уммавийлар сулоласи барҳам топиши.

139/756 — Испанияда уммавийлар ҳукмронлиги ўрнатилиши.

145/762 — Шиаларнинг аббосийларга қарши қўзғолони.

146/762 — Бағдодга асос солиниши. Аббосийларнинг Испанияда мағлуб бўлиши.

150/767 — Ибн Мадрар Сижилмаса ҳаворижлар давлатига асос солиши. Имоми Абу Ҳанифанинг вафоти. Ибн Исҳоқнинг вафоти.

179/795 — Малик ибн Анаснинг вафоти.

183/799 — Мусо ибн Жаъфар ал-Козим вафоти.

185/801 — Рабиъа Адавиянинг вафоти.

201/816 — Маккада шиалар қўзғолони.

205/820 — Имоми Шафийнинг вафоти.

207/823 — Вақидийнинг вафоти.

212/827 — Аббосий халифа Мамун мутазилийлар диний ақидасини давлат дини деб эълон қилиши; Миҳна бошланиши.

218/834 — Ибн Хишамнинг вафоти.

220/835 — Муҳаммад ибн Али ал-Жавод, тўққизинчи имомнинг вафоти.

225/839 — Мусулмонлар Сицилия ва Жанубий Италияни фатҳ этиши.

236/850 — Аббосий халифа Мутаваккилнинг михнани тўхтатиши.

241/855 — Имоми Аҳмад ибн Ҳанбалнинг вафоти.

243/857 — Мухасибийнинг вафоти.

252/866 — Киндийнинг вафоти.

254/868 — Аҳмад ибн Тулун Мисрда тулунийлар бошқарувига асос солади.

255/868 — Жаҳизнинг вафоти.

256/870 — Бухорийнинг вафоти.

260/874 — Ўн иккинчи имом Муҳаммад ибн Ҳасаннинг ғойиб бўлиши.

261/875 — Муслим ибн Ҳажжожнинг вафоти.

273/887 — Ибн Можанинг вафоти.

275/888 — Термизийнинг вафоти.

275/889 — Абу Довуднинг вафоти.

278/891 — Баҳрайнда карматийлар давлатига асос солиниши.

285/898 — Қарматийлар Басрани босиб олиши.

297/909 — Шимолий Африкада фотимийларнинг шиа-исмоилийлар сулоласига асос солиниши.

303/915 — Насаийнинг вафоти.

310/923 — Табарийнинг вафоти.

317/929 — Қарматийлар Маккани босиб олиши ва Қора тошни Каъбадан олиб кетиши.

319/931 — Қарматийлар ҳукмдори Абу Тоҳирнинг вафоти.

322/934 — Абу Хатима Розийнинг вафоти; Муҳаммад Убайдуллоҳнинг вафоти.

324/935 — Абу-л-Ҳасан Али ал-Ашарийнинг вафоти.

340/951 — Қарматийлардаги Қора тошни Каъбага қайтариши.

359/969 — Фотимийларнинг Мисрда ҳукмронлиги бошланиши; Қоҳирага асос солиниши.

371/981 — Қарматийларнинг Баҳрайндаги ҳукмронлигининг якун топиши.

392/1001 — Маҳмуд Ғазнавий ҳиндларни мағлуб этиши; Жануби Осиёда исломий ҳукмронликнинг бошланиши.

412/1021 — Фотимий халифа ал-Хаким йўқолиши (ёки ўлиши); друзлар динига асос солиниши; Кирманийнинг вафоти.

421/1030 — Маҳмуд Ғазнавийнинг вафоти.

428/1037 — Ибн Синонинг вафоти.

432/1040 — Данданкан жанги; Салжуқийлар ғазнавийларни мағлуб этиши.

456/1064 — Ибн Хазмнинг вафоти.

464/1071 — Манцикерт жанги; Византия императори Роман IV Диоген салжуқийлар томонидан асир олиниши.

467/1075 — Хужвирийнинг вафоти.

484/1091 — Сицилиянинг норманнлар томонидан босиб олиниши ва мусулмонлар ҳукмронлиги якун топиши.

488/1095 — Биринчи салиб юриши.

492/1099 — Қуддуснинг салибчилар томонидан босиб олиниши.

505/1111 — Абу Хамид Ғаззолийнинг вафоти

518/1124 — Ҳасан ибн Саббаҳнинг вафоти.

532/1138 — Кийа Бузург-Умиднинг вафоти.

533/1138 — Ибн Бажжийнинг вафоти.

539/1144 — Иккинчи салиб юриши.

561/1166 — Жилонийниг вафоти.

567/1171 — Фотимийлар ҳукмронлиги барҳам топиши; Салоҳиддин ибн Айюбий Мисрда айюбийлар сулоласига асос солиши.

570/1174 — Салоҳиддиннинг Сурияни эгаллаши.

582/1186 — Ғазнавийларнинг Панжобдаги ҳукмронлиги тугаши.

583/1187 — Қуддуснинг Салоҳиддин томонидан эгаллаши; салибчилар шаҳарни тарк этиши

589/1193 — Салоҳиддиннинг вафоти.

591/1194 — Мусулмонлар Деҳлини фатҳ этиши.

595/1198 — Ибн Рушднинг вафоти

596/1199 — Гурилар Шимолий Ҳиндистон ва Бенгалияни фатҳ этиши.

600/1203 — Чингизхон Мўғуллар империясига асос солиши.

608/1211 — Ғурёнийлар ҳукмронлиги тугаши

638/1240 — Ибн Арабийнинг вафоти.

643/1245 — Мусулмонлар Қуддусни Фридрих II Штауфендан кайтариб олиши.

657/1258 — Бағдоднинг мўғулллар томонидан вайрон қилиниши. Аббосий халифа ал-Мутасимнинг вафоти. Аббосийлар ҳукмронлигининг тугаши. Мўғулларнинг Хулагулар сулоласидан Илхан Эрон ва Ироқда ўз ҳукмронлигини ўрнатиши.

658/1260 — Айн-Жалута жанги (Сурия); мамлуклар мўғулларни тор-мор қилиши.

672/1273 — Жалолиддин Румийнинг вафоти

710/1311 — Шамсиддин Муҳаммаднинг вафоти.

726/1325 — Хиллийнинг вафоти.

727/1326 — Усмонийлар империяси асосчиси Усмоннинг вафоти.

729/1328 — Ибн Таймиянинг вафоти

771/1369 — Ибн Баттутанинг вафоти.

808/1406 — Ибн Халдуннинг вафоти

857/1453 — Мусулмонлар Константинополни фатҳ этиб, номини Истанбул деб ўзгартириши.

897/1492 — Ғарнўтанинг қулаши ва Испанияда мавритан (ислом) ҳукмронлигининг тугаши.

905/1499 — Турклар Лепанто жангида Венеция флотини мағлуб этиши.

907/1501 — Исмоил I Форсда сафавийлар сулоласига асос солиши, иснаашария давлат динига айланиши.

911/1505 — Суютийнинг вафоти.

923/1517 — Усмонийлар Мисрни эгаллаши.

927/1520 — Усмонийлар султони Сулаймон Қонунийнинг ҳукмронлик даври бошланиши.

933/1526 — Бобурнинг Ҳиндистонни босиб олиши. Янги пойтахт - Деҳли.

935/1528 — Усмонийлар Венгрияда Будани босиб олиши.

936/1529 — Туркларнинг Венани қамал қилиши.

957/1550 — Суматрада мусулмонлар ҳукмронлигининг бошланиши

957/1550 — Исломнинг Явада, Молукк ороллари ва Борнеода тарқалиши.

964/1556 — Султон Сулаймоннинг вафоти.

976/1568 — Испанияда морисклар (куч билан католикларга айлантирилган мусулмонлар) қўзғолони.

979/1571 — Турклар Лепанто яқинида денгиз жангида мағлуб бўлиши, бу уларнинг Ўрта ер денгизидаги ҳукмронлигига якун ясайди.

1000/1591 — Исмоилий-мусталийлар сулаймонийлар ва довудийларга бўлиниши.

1012/1603 — Усмонийлар мағлуб бўлиши. Форс Табриз, Месопотамия, Мосул ва Диёрбакирни босиб олиши.

1014/1605 — Бобурийлар императори Акбарнинг вафоти.

1051/1641 — Индонезияда қиролича Тож ал-Аламнинг ҳукумат тепасига келиши.

1069/1658 — Бобурийлар императори Шоҳжаҳоннинг тахтдан ағдарилиши, ҳокимият тепасига Аурангзеб келиши.

1086/1675 — Қиролича Тож ал-Аламнинг ўлими; ҳокимият тепасига Нур ал-Алам келиши (Индонезия).

1089/1678 — Қиролича Нур ал-Аламнинг. Ҳокимият тепасига Инайат Закийа келиши (Индонезия).

1095/1683 — Турклар Венани қамал қилиши ва чекиниши.

1100/1688 — Қиролича Инайат Закийанинг вафоти. Ҳокимият тепасига қиролича Камоланинг келиши (Индонезия).

1111/1699 — Қиролича Камоланинг вафоти (Индонезия).

1112/1700 — Муршид Кули Хон Бенгалия мустақиллигини эълон қилиши ва Муршидободни пойтахт қилиши.

1115/1703 — Муҳаммад ибн Абдулваҳобнинг туғилиши.

1119/1707 — Бобурийлар императори Аурангзебнинг вафоти.

1131/1718 — Австрияликлар усмонийларни мағлуб этиши. Пассаровицк сулҳига кўра Туркия Венгрияни қўлдан чиқариши.

1178/1764 — Ғарбий Судандаги Фута Банду давлати ҳумдори Ареади Гайа Исломни қабул қилиши.

1204/1789 — Наполеон Мисрни босиб олиши.

1207/1792 — Абдулваҳобнинг вафоти

1219/1804 — Усмон дан Фодио Нигерияда исломий давлатга асос солиши.

1226/1811 — Бабиийлик асосчиси Сайида Али-Муҳаммад Шерозийнинг туғилиши. Индонезиянинг инглизлар томонидан босиб олиниши.

1227/1812 — Мадинанинг мисрликлар томонидан босиб олиниши.

1228/1813 — Макка ва Таиф мисрликлар қўшилари томонидан босиб олиниши, Саудийлар эса Ҳижоздан кувиб чиқарилиши.

1232/1816 — Инглизлар Индонезиядан чиқиб кетиши ва уни голландларга қайтариши.

1233/1817 — Усмон дан Фодионинг вафоти

1243/1.827 — Англия ва Нидерландия ўртасидаги 1824 йил тузилган шартномага кўра Малайя Англия мулкига айланиши.

1244/1828 — Россия Туркияга уруш эълон қилиши.

1245/1829 — Адрианопол шартномаси.

1246/1830 — Француз қўшинлари Жазоир шаҳри яқинида қирғоққа тушиши ва мамлакатни босиб олиши. 313 йиллик турк ҳукмронлигининг тугаши.

1253/1837 — Ибн Идриснинг вафоти

1255/1839 — Туркларнинг  Нисибин (Низип) жангида мисрликларга мағлуб бўлиши.

1256/1840 — Европа давлатларининг тўртлик иттифоқи мисрликларни Сурияни тозалашга мажбур қилиши.

1274/1857 — Инглизлар Деҳлига кириши ва 322 йиллик ҳукмронликдан кейин Ҳиндистонда бобурийлар ҳукмронлигини тугатиши. Ҳиндистонда мусулмонларнинг 1000 йиллик ҳукмронлиги тугатилиши.

1293/1876 — Буюк Британия Сувайш канали қурилишида иштирок этиши ва Миср ишларига аралашиб қолиши.

1296/1878 — Туркия Кипрни Буюк Британияга қолдириши.

1297/1879 — Берлин битими. Туркия Европадаги ҳудудларининг 4/5 қисмини йўқотиши.

1299/1881 — Муҳаммад Аҳмад ўзини Шимолий Суданда Маҳдий деб эълон қилиши.

1299/1881 — Франция Тунисга бостириб кириши ва Бардо шартномасини қабул қилдириши.

1300/1882 — Миср Британия ҳарбий оккупацияси остида қолиши.

1313/1895 — Хираж Алининг вафоти

1315/1897 — Жамолиддин Афғонийнинг вафоти.

1316/1898 — Сайид Ахмад-хоннинг вафоти

1317/1899 — Суданда махдийлар давлатининг қулаши ҳамда унинг инглизлар ва мисрликлар томонидан босиб олиниши.

1319/1901 — Абдулазиз ибн Сауд ар-Риёдни босиб олиши.

1319/1901 — Француз қўшинлари Марокашни босиб олиши.

1322/1904 — Марокашнинг бир қисми француз протекторатига айланиши. Алхесирас анжумани Франция учун бу мамлакатни босиб олишни якунлаш учун йўл очиб беради. Эрон конституцияси таклиф этилиши.

1323/1905 — Парижда Мисрга қаратилган салафийлар ҳаракатининг бошланиши; Муҳаммад Абдонинг вафоти.

1325/1907 — Туркияда ёш турклар ҳаракатининг бошланиши; Форс Россия ва Англия таъсир ҳудудига бўлиниши.

1326/1908 — Ёш турклар инқилоби.

1331/1912 — Индонезияда ислоҳотчилик ҳаракати бошланиши.

1333/1914 — Биринчи Жаҳон Урушининг бошланиши.

1335/1916 — Усмонийлар империясида араблар қўзғолони. Лоуренс Арабий Ҳижоз темир йўлларига ҳужумни бошқариши.

1337/1918 — Биринчи Жаҳон Урушининг тугаши.

1337/1918 — Сурия ва Дамашқ француз протекторатига айланиши; Малак Хифни Насифийнинг вафоти.

1340/1921 — Абдуллоҳ ибн Хусайн — Трансиордания қироли.

1340/1921 — Файсал ибн Хусайн Ироқ қиролига айланиши.

1341/1922 — Мустафо Камол Отатурк усмонийлар султонлигини тугатиши.

1343/1924 — Қирол Абдулазиз Макка ва Мадинани босиб олиши, бу Нажд ва Ҳижоз қиролликларини бирлаштиришга олиб келди.

1343/1924 —Турк халифалигининг тугатилиши.

1344/1925 — Шоҳ Ризо Форсда ҳокимиятни қўлга киритади ва Пахлавийлар сулоласига асос солади.

1345/1926 — Абдулазиз  Сауд Нажд ва Ҳижоз қироли мақомини қўлга киритиши.

1347/1928 — Туркия дунёвий давлат деб эълон килиниши ва лотин алифбесини қабул қилиши.

1347/1928 — Хасан ал-Банна «Мусулмон-биродарлар» ташкилотига асос солиши.

1351/1932 — Ироқ Миллатлар Лигасига кириш туфайли расмий мустақилликни қўлга киритиши.

1354/1935 — Форс расман Эрон номини олиши; Рашид Риданинг вафоти.

1355/1936 — Ризоиддин Фахриддиннинг вафоти; яҳудийлар иммиграциясининг ўсиб бориши Фаластинда араб-яҳудий қарама-қаршилигини кучайтириши.

1357/1938 — Мустафо Камол Отатуркнинг вафоти.

1357/1938 — Муҳаммад Иқболнинг вафоти.

1359/1939 — Иккинчи Жаҳон Урушининг бошланиши.

1359/1940 — Ибн Бадиснинг вафоти

1360/1941 — Британ ва рус қўшинлари Эронга кириши. Шоҳ Ризо ўғли Муҳаммад Ризо фойдасига тахтдан воз кечишга мажбур бўлади

1362/1943 — Фаластинда сионизм ҳаракатининг бошланиши.

1364/1945 — Иккинчи Жаҳон Урушининг тугаши.

1366/1946 — Иордания, Ливан ва Сурия Буюк Британия ва Франциядар мустақил бўлиши.

1367/1947 — Покистон ташкил қилиниши.

1368/1948 — Муҳаммад Али Жиннанинг вафоти.

1368/1948 — Исроил давлатининг ташкил қилиниши. Араб қўшинлари Исроил билан урушда мағлуб бўлиши.

1369/1949 — «Мусулмон-биродарлар» ташкилот асосчиси Хасан ал-Баннанинг ўлдирилиши.

1371/1951 — Ливия мустақил давлат бўлиши.

1372/1952 — Миср қироли Фарук тахтдан воз кечишга мажбур бўлиши

1376/1956 — Марокаш мустақил давлат бўлиши.

1376/1956 — Тунис мустақил давлат бўлиши.

1377/1957 — Маккада Масжид ал-Харамни қайта таъмирлаш бошланиши.

1382/1962 — Жазоир мустақил давлат бўлиши.

1383/1963 — Шайх Махмуд Шалтутнинг вафоти

1385/1965 — Малькольм X. ўлдирилиши

1386/1966 — Али Абдуррозиқнинг  вафоти; Сайд Кутбанинг вафоти.

1388/1968 — Маккада Масжид ал-Харамни қайта таъмирлаш якунланиши.

1389/1969 — Ливия қироли Идрис полковник Каддафий томонидан бошқарилган тўнтаришда ағдарилиши

1395/1975 — Шимолий Америкада «Ислом миллати» афро-америка ташкилоти раҳбари Эллайжа Муҳаммаднинг вафоти.

1395/1975 — Уоллес Вариф Диин Муҳаммад «Ислом миллати» етакчига айланиши ва ташкилот курсини ислом ортодоксаллиги томон ўзгартириб, гуруҳ номини «Америка мусулмонлар миссияси»га ўзгартириши.

1399/1978 — Муса ас-Садр Ливия йўлида йўқолиши (эҳтимол, ўлдирилган). У Ливанда иснаашарийлар оқимининг диний етакчиси бўлиб, Ливанда шиалар таълимоти тикланишини таъминлаган, «Амал» ҳаракатига асос солган.

1399/1979 — 15 январь куни шоҳ Эронни тарк этади ва шу тариқа паҳлавийлар сулоласи барҳам топади. Эронда Ислом Республикаси эълон қилиниши. Маудудийнинг вафоти.

1400/1980 — Эрон-Ироқ урушининг бошланиши; шоҳ Муҳаммад Ризо Паҳлавийнинг вафоти; Муҳаммад Бакир ас-Садрнинг вафоти.

1402/1981 — Асаф Али Асхар Файзийнинг вафоти; Табатабаийнинг вафоти.

1407/1986 — Исмоил ва Луис Фаруқийнинг вафоти.

1409/1988 — Фазлур Рахмоннинг вафоти

1410/1989 — Эрон-Ироқ урушининг тугаши; Хумайнийнинг вафоти.

1411/1990 — Саддам Хусейн бошчилигидаги Ироқ Қувайтга қўшин киритиши; Ироқ қўшинларининг АҚШ бошчилигидаги коалиция томонидан Қувайтдан қувиб чиқарилиши (1991 й.).

1412/1991 — Ўзбекистоннинг мустақил бўлиши.

Абу Муслим таржимаси