loader
Foto

Саудия Арабистони, Мьянма ва Россия Хитойнинг уйғур мусулмонларига нисбатан сиёсатини қўллаб-қувватлади

Хитойни уйғур мусулмонларни оммавий раившда ҳибсга олиш ва сиёсий қайта тарбиялаш лагерларига жойлаштиришни тўхтатишга чақирган мамлакатлар орасида Австралия, Япония, Буюк Британия ва Германия бор эди.

Энди эса бошқа 35 мамлакатнинг дипломатик ваколатхоналари Пекин сиёсатини маъқуллаб чиқди.

БМТга ушбу мурожаат остига имзо чекканлар орасида Саудия Арабистони, Россия, Шимолий Корея, Венесуэла, Куба, Мьянма, Филиппин, Сурия, Покистон, Қувайт, Қатар, БАА ва Бахрайн, шунингдек, Африканинг бир қатор мамлакатларини ажратиб кўрсатиш мумкин, хабар қилади  ABC News.

«Терроризм ва экстремизм билан боғлиқ оғир муаммога дуч келиб, Хитой Шинжонда бир қатор аксилтеррор ва радикализмга қарши чоралар амалга оширди, жумладан, қўшимча таълим марказлари ташкил қилди», - дейилади Хитой тарафдорларининг мактубида.