loader
Foto

Ҳижобли ўқувчи қиз ёзган иншо бутун мамлакат бўйлаб 10000 та иншолар орасида энг яхшиси бўлиб чиқди

Конкурсда 11 яшар Асма Каукаб, Нью-Йорк мактабларидан бирининг бешинчи синф ўқувчиси ғалаба қозонди, хабар қилади CBS News сайти. Ёш муслима қизча мусулмон бўлмаган мамлакатда мактабда ўқиши қийин бўлиши, бош кийими туфайли масхаралаш ва нохолисликка дуч келиши ҳақида ёзган.

Келиб чиқиши покистонлик бўлган ёш муслима ўз иншоси билан ҳакамлар қалбини жиз эттирди ва унинг иши конкурсда қатнашга 10000 та иншо орасида энг яхшиси деб танланди.

Мактаб директорининг ташаббуси билан Асма одамлар турли миллат ва дин вакилларига ўзининг муносабати ҳақида ўйлаб кўришлари учун ўз иншосини барча ўқувчилар олдида овоз чиқариб ўқиди.