Аёлни кўрганида сотувчи-эркак маънодор табассум қилади ва унга «ҳақиқий қимматбаҳо зийнати етти қулф ортида етти сейфда сақланиши лозим», «ҳар қандай қимматбаҳо нарса очиқ бўлмаслиги керак» деб айтади, хабар беради BBC News сайти.
Ролик қаҳрамони бўлган аёл сотувчининг сўзлари ҳақида ўйланиб қолади ва кетади. У гап ўзи ҳақида боргани ва ўз бойлиги – гўзаллигини бегоналар кўзидан яширин сақлаши лозимлигини тушуниб етади. Энди аёл уйидан чиқиш олдидан умуман бошқа – сочларини тўлиқ ёпадиган ва фақат юзини очиқ қолдирадиган рўмол ўрайди – ислом қоидалари талаб қилган тарзда кийинади.