Асма бу асарида шунга эътибор қаратадики, жамият муслималарга ўзига хос таъсир кўрсатмоқда – уларни максимал даражада ғарб аёлларига ўхшаш бўлиб кўринишга, ёрқин рангларда макияж қилиш ва моданинг ортидан қувишга ундамоқда, хабар беради Al Araby га ҳавола қилган ҳолда IslamNews. Шоиранинг сўзларига кўра, шу тариқа капитализм аёлларни ўзини қатъиятсиз ҳис қилишга мажбур этади, бошқа томондан эса, эксплуатации ва зўравонлик муаммосини чуқурлаштиради.
«Мен бу расмни одатда билбордларда реклама қилинадиган услубда, киноя қилиш истагида яратдим – менинг сўзларим айнан консьюмеризмга қарши йўналтирилган», – изоҳ берди шоира. «Мен одамлар европача гўзаллик стандартларига мос келиш учун ташқи кўринишини ўзгартиришини доимо кузатиб юраман», – давом эттирди у ва айрим мамлакатларда аёллар фарзандлари рангининг оқроқ бўлиши ва шу тариқа «уларнинг келажакдаги истиқболларини яхшилаш» мақсадида кимёвий восита бўлган сунъий оқартиргичда чўмилтиришини қўшимча қилиб қўяди.