loader
Foto

Мусулмон-спортчилар ижтимоий тармоқларда ғалабага бўлган реакцияси билан ҳайратда қолдиришди

Муин Али ва Адил Рашид уларнинг жамоа бўйича ўртоқлари шампан виносини очиб, атрофдагилар устидан «душ» уюштиришидан бир дақиқа олдин ғалаба нишонланаётган жойдан узоқлашдилар.

Дин қоидаларига тўлиқ риоя қиладиган мусулмонлар бўлган Али ва Рашид ғалабани бундай нишонлашда иштирок эта олмасди ва шу тариқа ижтимоий тармоқларда диндошларининг олқишларига сазовор бўлди, хабар қилади TRT World.

«Муин Али ва Адил Рашидга респект, мана, қандай ҳурмат қилишда улар динимизни!» - деб ёзди Twitter фойдаланувчиларидан бири.

«Ғалабани нишонлаш пайти ўзингизни қандай тутганингиз учун катта раҳмат. Карьерангиз чўққисида ҳам сиз одоб-ахлоқ қоидаларидан четлашмадингиз. Сизни Жаҳон чемпионатидаги ғалаба билан қутламймиз!» - деб ёзади ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан яна бири.