Келиб чиқиши Марокашлик бўлган бу аёл катта ёшдаги ўғли билан вақт ўтказиш учун бир ойга Монреалга учиб келганди. Полициячилар патруллари уларнинг автомобилини қуршаб олганда она ва бола жума намозидан қайтишаётганди. Маълум бўлишича, Аишанинг ўғлини ҳибсга олишга ордер берилган экан.
Эркак полициячиларга онасини уйига ташлаб қўйишга имкон беришларини илтимос қилди ва дарҳол полиция участкасига боришга ваъда берди. Шу вақт машинадан ўндан ортиқ қуролланган полициячи чиқиб, мусулмон она-болага қурол ўқталдилар.
Аишанинг ўғли ҳибсга олинди ва полиция машинасига ўтказилди, сўнгра аёлнинг ўзига ҳам кишан тақилди, хабар беради Montreal Gazette.
Сўнгра полиция офицери куч ишлатиб, мусулмон аёлнинг оёқи кийими, абайя ва рўмолини ечиб ташлади, кўйлаги остидаги водолазкасини кўтариб, унинг танасини атрофдагиларга кўрсатди. Бундай муомала аёлда чуқур стресс ва таҳқирланиш ҳолатига олиб келди, ахир унинг кўчанинг қоқ ўртасида, воқаени балконлардан кузатиб турган ўнлаб томошабинлар кўз ўнгида рўй берди.
Марокашга қайтиб келганидан сўнг, Аишага психотерапевт ёрдами талаб қилинди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссия ҳукуматдан Аиша Эссаламнинг ҳуқуқлари қасддан бузилгани учун 19 минг доллар миқдорида товон тўлашни, шунингдек, фуқароларни жисмоний тинтув қилиш қоидаларини ўзгартириш лозим деб талаб қилмоқда.