loader
Foto

Хитой ҳукумати исломни «ёмон» деб аташ учун сабаб топди

Матни Xinhua агентлиги томонидан эълон қилинган ҳужжатда айтилишича, Шинжон «фуқароларнинг исталган динга ишониш ва биронта динга ишонмаслик ҳуқуқини ҳурмат қилади». Маъруза муаллифларининг таъкидлашича, ислом X асрда «минтақада куч билан қабул қилдирилган», - хабар қилади CNN.

«Уйғурларнинг исломни қабул қилиши оддий халқ томонидан кўнгилли равишдаги танлов бўлмаган, балки диний урушлар ва ҳукмрон синф томонидан мажбурлаш натижаси бўлган, - дейилади ҳисоботда. - Ислом уйғур аҳолиси учун асосий ёки ягона эътиқод тизими ҳисобланмайди».

Бундан ташқари, маърузада таъкидланишича, «минтақа тарихи душманлик руҳидаги хорижий кучлар ва айирмачи, экстремистик ва террорчи кучлар билан ўзгартирилган».