Автомобилни олиб қочиш мақсадида уюштирилган ҳужум вақти Ўзил жамоа бўйича ўртоғи, босниялик футболчи Сеад Колашинац билан бирга машинада эди. Мусулмон-футболчи автомобилдан сакраб тушди ва яқин атрофдаги ресторан томон ёрдам сўраб югуриб кетди, Сеад эса ҳужум қилган шахсларга қарши турди.
Турк ресторани ошпазлари ва официантлари Месутга ёрдамга шошилдилар ва гангстерларни қувиб солдилар, деб хабар қилади Al Jazeera.
Воқеа гувоҳларининг айтишича, ресторан ходимлари чиқиб келаётганини кўрган жиноятчилар қочиб кетган.
«Арсенал» вакили иккала ўйинчи билан ҳаммаси жойида эканлиги ва улар жиноятчилар ҳужумидан шикастланмаганини маълум қилди. Полиция босқинчиликка уриниш моддаси бўйича жиноий иш очди.