CCTV канали «футбол мухлислари ва футболни тартибга солиш органлари ҳафсаласини пир қилган» Ўзилнинг шарҳлари туфайли британ футбол клублари ўртасидаги ўйин трансляциясини бекор қилди – Хитойнинг The Global Times давлат газетаси шундай хабар билан чиқди, деб ёзади The Guardian нашри.
«Арсенал» – «Манчестер-Сити» матчи ўрнига Хитой телеканали «Тоттенхэм-Хотспур» ва «Вулверхэмптон Уондерерс» ўртасида бўлиб ўтган ўйиннинг эски ёзувини намойиш этди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзил ижтимоий тармоқлардаги ўз саҳифаларида "Шарқий Туркистон: Ислом Умматининг қонли яраси" сарлавҳаси остида уйғурларни "зулмга қарши курашадиган жангчилар" деб номлаган эмоционал мурожаатини эълон қилди.
"Арсенал" вакили Reuters агентлиги билан суҳбатда клуб бу борада расмий изоҳ бермаганини айтди, бунда унинг Weibo ижтимоий тармоғидаги саҳифасида клубнинг сиёсатга аралашмаслик тамойилига содиқлиги ҳақида ёзувлар бор. Дам олиш кунлари Хитой футбол уюшмаси Ўзилнинг "ноўрин изоҳларидан кўнгли қолгани ва ғазаблангани"ни билдирди.
Шу билан бирга, ижтимоий тармоқлардаги мусулмон фойдаланувчилар турк футболчисининг фуқаролик позициясини қўллаб-қувватладилар.