loader
Foto

Трамп ўз маъмуриятига яна бир исламофобни тайинлади

2009 йилдан 2015 йилгача бўлган даврда Кроули ижтимоий тармоқларда эълон қилган постларида Барак Обама – мусулмонларнинг махфий агенти бўлиб, террористларни ёктиради деб ёзган, хабар қилади Newsweek.

«Обама мусулмон отадан туғилган бўлиб, ислом қонун-қоидалари бўйича бу уни автоматик равишда мусулмон қилади. Унинг айтишича, ёши катта бўганда насронийликни қабул қилган, лекин ислом бўйича бу уни муртад қилиб қўяди», - деб ёзганди Кроули 2010 йил.

Кроулининг сўзларига кўра, Обама келиб чиқиши бўйича мусулмон эканлигини маълум қилмаслик учун атайлаб туғилганлик ҳақида гувоҳномасини яширган.

«У қандай қилиб бир вақтнинг ўзида исломга содиқ ва АҚШга содиқ бўлиши мумкин? У қандай қилиб душманни қўллаб-қувватлай олган?» - деб ёзганди Трамп маъмурияти амалдаори 2010 йил.