loader
Foto

Ўнг радикаллар мусулмонлар ва яҳудийларга террор уюштирди

Лейпциг шаҳридаги 2та болалар боғчасига «эҳтимолий таҳдидлар»дан ҳимоя қилиш учун полиция патруллари бириктириб қўйилди, деб хабар The Independent сайти.

Аввалроқ шу ой ичида мактабгача таълим муассасалари болаларнинг ота-оналарига 15 июлдан бошлаб таомномага фақат таркибида чўчқа гўшти бўлмаган таомлар киришидан ёзма равишда хабар жўнатди. Болалар боғчалари ўз қарорини «ўзгарувчан дунёга ҳурмат» билан изоҳлади.

Маълумки, чўчқа гўшти исломда ва иудаизмда тақиқланган.

Чўчқа гўштининг таомномадан чиқариб ташланиши ўнг радикаллар ва исламофоблар томонидан нафрат тўлқинларига сабабчи бўлди. Айрим парламентарийлар, жумладан, «Германия учун муқобил вариант» ўнг радикал партиясидан Беатрис фон Шторх ҳам қарши овоз бердилар.

Ўнг радикаллар босими остида болалар боғчалари таомнома борасида қарорини бекор қилишга мажбур бўлди. Бундай муассасалардан бири директори Вольфганг Шафернинг сўзларига кўра, у таомномага тузатиш киритиш бунчалик акс-садо беришини хаёлига ҳам келтирмаган.