loader
Foto

Саудия Арабистонида Салмон Авда устидан суд кечиктирилди

«5 соатлик кутишдан сўнг унинг иши шунчаки декбаргача қолдирилди, холос», - изоҳ берди мусулмон етакчисининг АҚШ яшайдиган ўғли Абдулла Авда, - хабар қилади Middle East Monitor.

Ўтган жума куни Amnesty International ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти шайх устидан суд фарсга айланиб кетди деб баёнот берди ва Саудия Арабистонидан уни озод этишни талаб қилди.

Авда «оғир синовларни бошдиан кечирди, жумладан, судгача ушлаб туришнинг узайтирилиши, бир кишилик камерада ойлаб ушлаб туриш, оиласи билан алоқани узиб қўйиш ва ҳ.к.», - деди Яқин Шарқ тадқиқотлари бўйича Amnesty директори Линн Маалуф.

Шайх Авданинг Twitter да 14 млн.дан ортиқ обуначиси бор. Унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ёпиб қўйилмаган, лекин охирги қайд у ҳибсга олинган 2017 йилнинг сентябрига тўғри келади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР