loader
Foto

Маккада 90 яшар ислом уламоси вафот этди

Шайх Зубайр Индонезиянинг энг йирик мусулмон ташкилоти Нахдлатул-Уламонинг нуфузли илоҳиёт мутахассиси бўлган ва сиёсий партиялардан бирининг шариат кенгаши аъзоси эди.

Ҳаётлик давомида шайх Марказий Явадаги Анвар исломий мактаб-интернатини бошқарган, шунингдек, Индонезия президентлигига номзодларни маънавий қўллаб-қувватлаган.

Зубайр президент Джоко Видодо ва унинг рақиби Прабово Субьянто билан таниш бўлиб, сайловдан кейин Видодо мамлакат раҳбари лавозимини иккинчи марта эгаллаб турган муддатда энг яхши президент бўлиши учун дуо қилди.

Президент Джоко Видодо шайх Зубайр вафоти муносабати билан таъзия изҳор қилди.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун