Гвинеялик 23 яшар мусулмон аёл Маймуна Али шанба куни, эри билан бирга Арофат тоғига кўтарилганидан саноқли соатлар ўтгач, ўғил фарзанд туғди. Маймуна ва унинг турмуш ўртоғи Абу Бакр ўғлига Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон шарафига “Муҳаммад Салмон” деб аташга қарор қилди.