loader
Foto

Гонконг янги Тянанмэн бўладими ва Пекин бунинг учун нима билан тўлайди?

Афсуски, бу ҳолат иккита сабабга кўра бундай эмас. Биринчидан, уйғурлар муаммосига ғарб ОАВ, шунингдек, уларни исломга муҳаббатда шубҳаланиш қийин бўлган сиёсатчилар катта эътибор қаратмоқда. Иккинчидан, ҳозир бизнинг кўз олдимизда ривожланаётган драматик воқеалар Ғарб Хитойга таъсир кўрсатиш учун ҳеч қандай махсус имкониятларга, айримларнинг ҳисоблашича эса, ҳатто бу Гонконг намойишчилари каби очиқчасига Ғарб тарафдори бўлган гуруҳларни ҳимоя қилиш учун зарур бўлганда хоҳишга ҳам эга эмаслигини кўрсатмоқда.

Эслатиб ўтамизки, 1898 йил Хитойга тегишли бўлган ушбу орол расман Британия империясига 99 йилга ижарага берилган. Бу эса оролда яшайдиган хитойликларни уларнинг қитъадаги ватандошлари бошига тушган кўплаб мусибатлардан – фуқаролик урушидан тортиб коммунистик террор ва диктатурагача – қутқариб қолган. Оқибатда у ерда коммунистик-тоталитар тузумда эмас, ғарб тузуми асосида яшашга кўникиб қолган одамлар авлоди вояга етди ва ҳаттоки 1997 йил, кўп йиллик музокаралардан сўнг Гонконг Хитой юрисдикциясига қайтарилгандан кейин ҳам унинг аҳолиси узоқ вақт давомида ўз мухторияти ва эркини сақлаб қолди.

Вазият, худди бошқа кўплаб жиҳатларда бўлгани каби, ҳукумат тепасига Си Цзиньпин – Хитой коммунистик партияси (ХКП) ҳозирги бош котиби келган пайтдан ўзгарди. Айнан унинг даврига келиб, Хитойни дунёнинг етакчи давлатига айлантиришни кўзлаган «Битта камар – битта йўл» стратегияси амалга оширила бошлади, бундан ташқари, миллионлаб туркий мусулмонлар учун «қайта тарбиялаш лагерлари», шунингдек, хитойликларнинг ўзи учун ижтимоий назорат (рейтинг) ва тотал юздан таниш тизими жорий қилинди. Навбат энди Гонконгга келганига ажабланмаса ҳам бўлади – бу ўзгача фикрлаш ўчоғида Хитой қонунлари амалда риоя қилинмаган, бу ерда қитъадан қочиб келган кўплаб хитойлик диссидентлар бошпана топганди. Бунга чек қўйиш учун қитъадан қочоқларнинг Хитой ҳукуматига экстрадитсия қилиш тўғрисидаги қонунни қабул қилиш тайёрланди, бу эса Гонгконг маъмуриятининг амалда Пекин назорати остида ўтишини намойиш этган, унинг истеъфоси ва бундай қонунни қабул қилмаслик учун оммавий норозиликларни келтириб чиқарди.

Норозилик намойишлари, дарҳақиқат, оммавий ва қатъий характерга эга бўлмоқда.