loader
Foto

Машҳур футболчи Европадаги шаҳарлардан бирига 700 йил ичида биринчи масжидни ҳадя қилди

Севильяда 700 йил давомида тўлақонли фаолият юритган масжид бўлмаган, ягона муваққат ибодатхона эса 2007 йил қийинчиликларга дуч келган ва шунда уни қутқариш учун Кануте 700 000 доллар, яъни ўзининг бир йиллик маошини тўлаган, хабар қилади islam21c.com сайти.

Фредерик бу эзгу иши исломда кўзда тутилганидек, сир сақланиб қолишидан умид қилганди, лекин бу ҳақида маълумот барибир ОАВга чиқиб кетд.

«Агар Кануте бўлмаганида, бизда жума намози ўқиш учун масжид бўлмасди», – деди Испания ислом жамияти вакили.

Бу йил Кануте Севильяда биринчи расмий масжид қурилиши учун маблағлар тўплаш бўйича оммавий кампания ташаббуси билан чиқди. Автомобиль қўйиш жойи бўлган уч қаватли янги бинога 350 000 доллар керак. Рамазон ойида керакли миқдордаги маблағ тўпланди ва эндиликда Севильяда асрлар давомида илк марта яна ҳақиқий масжид пайдо бўлади.