loader
Foto

Путин ва Макрон «сариқ нимчалар» масаласига тўхталиб ўтдилар: Кремл таржима билан қандай ишлади

Россия ҳукумати хорижий давлат раҳбарининг сўзлари билан бу қадар кескин манипуляция қилиш таржимадан биринчи марта фойдаланди", - деб ёзади Le Parisien француз нашрининг Москвадаги мухбири Эммануэль Гриншпан.

"Матбуот анжуманининг Кремл веб-сайтида инглиз тилида ва, албатта, рус тилида эълон килинган таржимаси Франция давлат раҳбари қуйидаги сўзларни айтган деб тасдиқлайди: "Аммо сиз биласизки, Европа сайлов кампаниясида қатнашишни истаган бу одамларнинг барчаси ўз номзодларини тақдим эта олмадилар, бу ишни эркин, ҳеч қандай тўсиқларсиз қила олмадилар".

Бу сўзлар президентнинг айтган сўзлардан анча фарқ қилади: "Францияда, мен буни аниқ айтаман, шунинг учун таққослаш ноўриндир, митингда иштирок этганлар сайловда ўз номзодлари бемалол қўйганлар. «Сариқ нимчалар» Европа сайловларига бемалол бордилар ва муниципал сайловларга ҳам борадилар".

"Чоршанба куни кундази юқорида айтилган сўзлар Кремлнинг сайтида тўғрилаб қўйилди", - қайд қилади журналист.

"Аммо сиз биласизки, Европадаги сайлов кампанияси давомида сайловда қатнашишни истаган барча одамлар ўз номзодларини тақдим этишган ва бу ишни ҳеч қандай тўсиқларсиз бемалол бажаришган".

Кесиб ташланган сўзларга қўшимча равишда, Президент Макроннинг иккита ибораси сирли ғойиб бўлди: "Бу жуда яхши ва мен улар ("сариқ нимчалар") сайловларда ўз фикрларини эркин ифода этишларини истайман, чунки бу низоларни камайтиради. Чунки бизнинг мамлакатимиз шундайки, одамлар ўз фикрларини эркин ифода этиши, митингларда бемалол иштирок этиши мумкин".

"Ҳолбуки цензура булғаб ташлаган версия эркинлик ҳақиқатдан йироқ бўлган Ғарб мамлакатларини ёлғондакам демократия сифатида кўрсатадиган Кремлнинг мақсадига хизмат қилади", - дея хулоса қилади Гриншпан.

Манба: Le Parisien

Абу Муслим таржимаси