loader
Foto

БААда яшайдиган аёл оиладаги тинч ва осойишта ҳаёт учун ажрашмоқчи

Эр танлаган умр йўлдошига бирон марта овозини кўтармади, ҳар доим унга меҳрибонлик қилди ва ғамхўрлик кўрсатди. Хусусан, вақти-вақти билан у ҳатто хотинига БААдаги эркаклар томонидан камдан-кам учрайдиган ҳолат - уй ишларини бажжаришда ёрдам берган.

Шу билан бирга, бир марта ўз севгилиси томонидан ортиқча вазн учун танбеҳини эшитгач, эр спорт билан шуғулланиб, парҳезга ўтди. Бундан ташқари, романтик оила бошлиғи ўз севгилиси учун овқат пиширарди ва совғалар беришни кнада қилмасди.

Буларнинг барчаси ҳеч қачон эридан бундай ғамхўрлик сўрамаганлигини айтган аёлни ғазаблантирди.

Хоним тортишувлар ва жанжалларга эҳтиёж сезаётганини, бундай тинч ва хотиржам оилавий ҳаёт унга мос келмаслигини тан олди. Унинг эри вазиятни хотини учун мукаммал бўлиш учун курашганлиги билан изоҳлайди. Бундан ташқари, эркак судядан муносабатларни ҳал қилиш учун вақт сўраб, ўз никоҳи учун курашишга қарор қилди.

IslamNews хабар беришича, Саудия Арабистони аҳолиси бошқа мусулмон мамлакатларига қараганда бир неча марта кўпроқ ажрашар экан. Кўпинча ажрашиш учун ўта беъмани сабаблар баҳона қилиб келтирилади ва ОАВда қизғин муҳокама қилинади.