Исроил парламент мухолифати етакчиси, “Еш Атид” партияси раҳбари Яир Лапид мамлакатнинг амалдаги бош вазири Бинямин Нетаняхуни ХАМАСни йўқ қилиш операцияси тугашини кутмасдан, ўз лавозимини тарк этишга чақирди. Бу ҳақда у Н12 телеканалида айтиб ўтди.
“Нетаняху зудлик билан истеъфога чиқиши керак <...>. Бизга ўзгаришлар керак, Нетаняху бош вазир бўлиб қола олмайди”, — деди Лапид.
Унинг фикрича, Исроил аҳоли ишончини йўқотган бош вазир бошчилигида узоқ давом этадиган кампанияни ўтказишга қурби етмайди.
"Бу ҳукумат ишламаяпти", деди у.
7-октабр куни Хамас Исроилга бир неча минг ракета отди ва Ал-Ақса тўфони операцияси бошланганини эълон қилди. Минглаб жангарилар Исроил ҳудудига бостириб кириб, ўнлаб ҳарбий техника ва юздан одам ортиқ гаровга олинган. Буларнинг фонида Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху мамлакат уруш ҳолатида эканини маълум қилди.
Исроил мудофаа кучларининг жавоб операцияси "Темир қиличлар" деб номланди, унинг мақсадларидан бири ХАМАСни йўқ қилиш эди. Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Ғазо секторидаги жангариларнинг юзлаб нишонларига зарбалар берди ва мамлакат Миллий хавфсизлик кенгаши анклавга сув, озиқ-овқат, товарлар, электр энергияси ва ёқилғи етказиб беришни тўхтатишга қарор қилди. 13-октабр куни Исроил БМТга қуруқликдаги операция олдидан 1,1 миллион фаластинлик Ғазо жанубига эвакуатсия қилиниши кераклигини эълон қилди.
Эрдўған аввалроқ Исроилни қоралаш учун халқаро судларда мурожаат қилишга ваъда берган эди.