loader
Foto

Иордания: инсон ҳуқуқлари фаоли АҚШ Ғазодаги геноцидни қўллаб-қувватлагани сабабли мукофотини қайтарди

Иорданиялик инсон ҳуқуқлари фаоли Ҳодил Абдул Азиз бир неча ой аввал АҚШ Давлат департаменти томонидан ўзига берилган "Халқаро Жасоратли аёллар" (International Women of Courage, IWOC) мукофотини АҚШ ҳукуматининг Исроил тажовузкорлиги ва Ғазо секторида фаластинликларни қирғин қилишини қўллаб-қувватлаётганига норозилик сифатида қайтариб берди. Абдул Азиз қарорини Х ижтимоий тармоғида (собиқ Twitter – таҳр.) эълон қилди ва у душанба куни Аммандаги Америка елчихонасига йўллаган расмий мактубида мукофотни "на жасоратни, на адолатни ифодаламайди" деб қайтариб бераётганини айтди.

Март ойида АҚШ Давлат департаменти Абдул Азиз мукофотни Оқ уйда Давлат котиби Энтони Блинкен ва биринчи хоним Жилл Байден иштирокидаги маросимда "Иорданияда инсон ҳуқуқларини тарғиб қилишдаги роли" учун олиши ва Абдул Азиз "Иорданиянинг энг маргинал одамлари, жумладан, вояга етмаганлар, қочқинлар, муҳожирлар ва жинсий ва гендер зўравонлик қурбонларининг фаол ҳимоячиси" бўлгани учун тақдирланишини айтди.

Ўшанда Давлат департаменти Олид суд ҳуқуқий ёрдам маркази (JCLA) асосчиси ва директори Абдул Азиз ўзининг ўн йилликлар давомида раҳбарлигида жасорат кўрсатиб, олид суд адолатли тизими Иорданияни қандай мустаҳкамлаши мумкинлиги ҳақида аниқ тасаввурни тақдим этганини таъкидлади.

Исроил босқинчилари АҚШ нинг мисли кўрилмаган кўмаги билан Ғазо секторига қарши 39 кундирки тажовузини давом эттирмоқда. Сиёсатчилар, инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ва олимлар Исроил Ғазо секторида геноцид содир этаётгани ва у ерда фаластинликларни ўлдираётгани ҳақида огоҳлантирмоқда. 11 000 дан ортиқ фаластинликлар ҳалок бўлди, уларнинг учдан биридан кўпроғи болалардир, ёқилғи захиралари тугаб, ҳаётни сақлаб қолувчи тиббий асбоб-ускуналар ишламай қолгани сабабли юзлаб одамлар ўлим хавфи остида. Бир кечада Исроил Ғазодаги энг йирик тиббиёт мажмуасининг бир қисмини армия казармаларига айлантирди.