loader
Foto

Исроилнинг Ғазодаги ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 12300 нафарга етди

Исроилнинг блокададаги Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 12300 нафарга етди.

Бу ҳақда Фаластин ҳукуматининг Ғазодаги матбуот бўлими хабар берди.

7 октабрдан бери Исроилнинг эксклавдаги ҳужумлари қурбонлари орасида 5000 нафар бола ва 3300 нафар аёл бор.

Шунингдек, Исроил ўққа тутилиши оқибатида 200 тиббиёт ходими, 22 фуқаро мудофааси ходими ва 56 журналист ҳалок бўлди.

Бундан ташқари, Ғазо секторининг 30 мингдан ортиқ аҳолиси жароҳатланган.

Йўқолганлар рўйхатида 6 минг киши, жумладан, 4 минг бола бор.