loader
Foto

Америка яҳудийлар ташкилоти Байденнинг Ғазодаги геноцидни қўллаб-қувватлашини тўхтатишни талаб қилмоқда

Америка Қўшма Штатларида фаолият юритувчи энг йирик яҳудий ташкилоти АҚШ президентининг Ғазо секторидаги мусулмонлар геноцидини қўллаб-қувватлашини тўхтатишга қаратилган саъй-ҳаракатларини эълон қилди.

Америка яҳудийлар ташкилоти Байденнинг Ғазодаги геноцидни қўллаб-қувватлашини тўхтатишни талаб қилмоқда. IQNA агентлигининг «Ал-Халиж ал-Жадид»га таяниб хабар беришича, Американинг Jewish Voice for Peace (JVP, тинчлик учун овоз) ташкилоти АҚШ Исроилнинг Ғазо секторидаги геноцид кампаниясини кучли қўллаб-қувватлашига чек қўймоқчи, Қўшма Штатлар Президенти ва Конгрессга зудлик билан ўт очишни тўхтатиш ва Исроил ҳукуматига қурол ва фавқулодда ёрдам юборишни тўхтатишни талаб қилиш учун босим ўтказмоқда.

Ушбу ташкилотнинг ижрочи директори Стефани Фокс Ал Jazeera телеканалига берган интервьюсида шундай деди: "Биз зудлик билан ўт очишни тўхтатмоқчи бўлган Конгресс аъзолари, жумладан, Конгрессдаги ягона фаластин-америкалик аёл бўлган Рашида Тлаибни қўллаб-қувватлаймиз".

У қўшимча қилди: "Биз ҳозирда ўт очишни тўхтатишни қўллаб-қувватлаш учун имкон қадар кўпроқ америкалик яҳудийларни жалб этишга эътибор қаратмоқдамиз ва иш шу билан тугамаслигини биламиз."

У давом этди: "Биз Исроилнинг Фаластинни ўнлаб йиллар давомида босиб олишини қоралаймиз ва янги аъзоларимизга сулҳдан кейин ҳам биз билан бирга бўлишлари учун бу адолатсиз ишғол ҳақиқати ҳақида маълумот беришда давом этамиз".

Фокс Америка халқининг аниқ иродасига қарамай (уларнинг 68 фоизи зудлик билан ўт очишни тўхтатишни истайди) АҚШ президентининг жорий инқирозга нисбатан сиёсатини "ҳалокатли" деб атади.

У қўшимча қилди: "Байден ҳукумати Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняхунинг Ғазо секторидаги Фаластинликларга ҳужуми ва геноцидини маъқуллайдиган ва қўллаб-қувватлайдиган идеал шерикдир ва ҳатто Исроилга ҳеч қандай қийинчиликсиз 14 миллиард доллар қўшимча ёрдам ажратиш ҳақида қарор қабул қилди".

Ўз ташкилотининг Ғазо урушида Байден сиёсатини ўзгартириш стратегияси ҳақида гапирар экан, Фокс, улар америкалик яҳудийларни фаластинликлар билан бирдамликда урушга қарши чиқиш учун сафарбар қилишга интилаётганини айтди.