loader
Foto

Кофирлар болалар ва аёлларни атайлаб нишонга оляпти

Ғазода ҳалок бўлган болалар сони 4 йил ичида дунё бўйлаб урушларда ҳалок бўлган болалар сонидан ошиб кетди

Исроил армияси томонидан Ғазо секторида атиги 3 ҳафта ичида ҳалок бўлган болалар сони 2019 йилдан буён дунё бўйлаб урушларда ҳар йили ҳалок бўлган болалар сонидан ошиб кетди.

Бу ҳақида 20 ноябр Жаҳон болаларни ҳимоя қилиш куни олдидан халқаро ҳуқуқ соҳасида фаолият юритувчи фаластинлик ҳуқуқшунос Аҳмад Абофул айтди.

Аҳмад Абофул Рамаллоҳда жойлашган ал-Ҳақ инсон ҳуқуқлари ташкилотининг юридик маслаҳатчиси.

Абофулнинг қайд этишича, БМТ Хавфсизлик Кенгаши уруш даврида болаларга нисбатан 6 та жиддий қоидабузарликни аниқлаган. "Исроил ушбу қонунбузарликларнинг учтасини содир этган: болаларни ўлдириш ва майиб қилиш, мактаб ва касалхоналарга ҳужум қилиш, шунингдек, болаларга инсонпарварлик ёрдами етишига йўл қўймаслик", — деди адвокат.

Унинг сўзларига кўра, Исроил ҳарбийлари ҳужумларни "атайлаб ва тизимли равишда" амалга оширган.

Аҳмад Абофулнинг таъкидлашича, ҳарбийлар халқаро гуманитар қонунларга мувофиқ, можаролар вақтида заиф бўлган тинч аҳоли, айниқса, болалар хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўриши шарт. "Фуқаролик инфратузилмаси, айниқса шифохоналар халқаро гуманитар ҳуқуқда алоҳида ҳимояланган мақомга эга. Босқинчи Исроил армияси ҳозирча бундай ҳимояни таъминлаш бўйича чора кўрмади ва белгиланган жойларнинг махсус ҳимоя ҳуқуқини йўқотгани ҳақида жиддий ва ишончли далиллар келтирмади", — деди у.

Унинг сўзларига кўра, мавжуд бўлган барча далиллар Исроил болалар ва аёлларни атайлаб нишонга олаётганидан далолат беради.

"Исроилнинг ҳимоя остидаги тинч аҳолига, асосан аёллар ва болаларга, касалхоналарга, тез ёрдам машиналарига, UNRWA мактабларига, новвойхоналарга, UNRWA озиқ-овқат омборларига ва сув захираларига мунтазам ҳужумлари одамларни Ғазо секторини тарк этишга мажбурлаш мақсадида қилинган қасддан қилинган ҳаракатдир. Бу уруш жинояти ва инсониятга қарши жиноят, жумладан сунъий очлик, мажбурий кўчириш, этник тозалаш ва қийноқлар. Бу бизнинг кўз ўнгимизда содир бўлаётган, кўпинча геноциднинг жиддий белгилари билан бирга келади яна бир Накба", деди у.