Оқ уй Илон Маскни антисемитизмда айблаши ортидан АҚШлик компаниялар Twitterга реклама беришни тўхтатишди. Илон Маск эса бу бойкотларнинг унга ҳечам қизиғи йўқлигини таъкидлаб, Twitterнинг рекламадан тушган даромадларини Ғазодаги “Қизил ярим ой” ва “Қизил хоч” ташкилотларига юборилишини билдирди.
Оқ уй ўтган кунларда “Tesla” билан “Twitter”нинг соҳиби Илон Маскни яҳудийларга қаршилиги ва ирқчиликни баҳона қилиб уни айблаганди. Бунинг ортидан АҚШнинг технологик гигантлари Маскка қарши реклама бойкотини бошлаганди.
“Apple”, “Disney”, “Comcast” ва “Warner Brothers Discovery”лар антесимитизм иддаолари билан Twitterда реклама беришни тўхтатишганлигини маълум қилишди.
Ушбу реклама бойкотига бир интервьюсида жавоб берган Илон Маск “Эътибор қаратишимга ҳам арзимайди” деди.
Бу интервьюсининг ортидан Twitterда хабар қолдирган Маск “Twitter Corp Ғазодаги уруш сабабли реклама ва абонентликдан келган даромаднинг барчасини Исроилдаги касалхоналар ва Ғазодаги Қизил ярим ой ва Қизил хоч ташкилотларига юборади” деди.
Юборилган маблағнинг юқоридаги ташкилотлар тарафидан нима учун сарфланаётганлигини ҳам назорат қилишини билдирган Маск “Масъум инсонларни ирқ, ақида, дин ёки бошқа фарқларига қарамай ҳимоя қилишимиз керак” деди.