loader
Foto

Ўзбекистон ва Туркия муфтийлари меморандум имзолади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Туркияга ташриф буюрди.

Куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари билан Туркия диёнат ишлари бошқармаси раиси Али Эрбаш икки давлат мусулмонлари ўртасидаги муштарак тарихий, маданий ва диний алоқаларга таяниб, диний соҳадаги мавжуд ҳамкорликни яна-да мустаҳкамлаш ва ривожлантириш мақсадида англашув меморандумини имзоладилар.

Маросимда муфтийлар Ўзбекистон ва Туркия давлат раҳбарларининг са’й-ҳаракатлари, диний-ма’рифий соҳага қаратаётган алоҳида э’тиборлари натижасида кўплаб хайрли ишлар амалга оширилаётгани, Туркий халқлар заминидан етишиб чиққан минглаб олимлар, мутафаккирлар Ислом дини ривожига жуда катта ҳисса қўшганлари, икки давлат диний идоралари ўртасида алоқаларни яна-да мустаҳкамлаш ҳар томонлама зарурлиги, бунда икки давлат диний идоралари ўртасида имзоланган мазкур меморандум муҳим асос бўлиб хизмат қилишига катта урғу бердилар.