loader
Foto

Бу сулҳ қанча давом этади?

Нетаняху ўнг қанот популисти бўлиб, ўз ҳукуматини Итамар Бен Гвир ва Безалел Смотрич сингари ўта ўнг ақидапарастлардан тузди ва октябр ойидан бошлаб унинг кабинети араблар яшайдиган аралаш шаҳарларда яҳудийларга қурол тарқатмоқда.

Уруш оловида қасос олишни ва Ғазони ер юзидан бутунлай йўқ қилишни, сўнгра уни босиб олишни хоҳлайдиган ўзларининг турбо-патриотлари бор эди ва энди айнан шу одамлар бу кабинетни қўллаб-қувватлайдилар ва унинг таянчи ҳисобланадилар.

Мана энди, агар уларни шундай деб аташ мумкин бўлса, бу «одамлар» 4 кунлик сулҳни ҳам хоҳламайдилар. Бундан ташқари, сионистлар армиясининг қўмондонлиги ҳам бунга ва кейинги сулҳларга қарши.

Бенямин Нетаняху ўз тузоғига тушди: сионист радикаллар қон талаб қилмоқда, агар у тўхтаса, унинг худди шу одамлари Нетаняхуни лавозимидан ағдариб ташлайди, Нетаняхунинг ўзи кетишни истамайди, чунки унга нисбатан коррупция бўйича жиноий иш очилган ва, эҳтимол, кетганидан кейин у набиралари олдига, тинчгина уйига бормайди, балки тўғридан-тўғри қамоққа йўл олади.

Шу сабабли, у иложи борича ҳокимият тепасида қолиш учун курашни давом эттиришга мажбур бўлади ва фақат Ғазони босиб олиш уни қандайдир тарзда қутқариши мумкин, агар жанглар давом этаверса, урушнинг ўзи узоқ давом этадиган кўринади.

Радикалларга пул тикганингизда ва улар сизнинг таянчингизга айланганда, сиз доимо уларнинг умидларини қондиришингиз ва уларни янги қон билан рағбатлантиришингиз кераклигини унутмаслигингиз керак, акс ҳолда сиз сионист мутаассиб томонидан ўлдирилган Исхак Рабиннинг тақдирини такрорлайсиз.

Нетаняхунинг бошқа танлови йўқ: қамоқхона ёки Рабиннинг тақдири...