loader
Foto

Сўнгги уч кун ичида Исроил қамоқхоналаридан 117 нафар фаластинлик маҳбус – аёллар ва болалар қутқарилди

Озод қилинган болалар ва аёллар қамоқхона зиндонларида бошидан кечирган тақирлашлар ҳақида гапириб беришди.

"Камерамизда бошидан қаттиқ жароҳат олган маҳбуслар бор эди. Гўдаклар ҳам бор эди. 10 ва 12 ёшли ўғил болалар калтакланаоди, уларга жуда шафқатсиз муносабатда бўлишди", - дейди кеча озод қилинган маҳбус бола Ёсир Заайм

Дунё бўйлаб тарқалиб кетган кадрларда 12-13 ёшда ҳибсга олинган ва 1 йилдан 8 йилгача қамоқда ўтирган ўғил-қизлар озод эканига ишонмаяпти. "Биз уруш бўлган сўнгги етти ҳафта давомида дунёда нималар бўлаётганини билмасдик. Эртага қариндошларимиз қучоғида бўлишимизни билмасдик, - дейди озодликка чиққан маҳбуслардан бири.

Исроил қамоқхоналаридаги болалар қаердан пайдо бўлган? Исроил болалар ҳарбий трибунал томонидан судланадиган дунёдаги ягона давлатдир. Гап фақат фаластинлик болалар ҳақида кетмоқда. 1967 йилдан бери Исроил бир ҳудудда иккита алоҳида ҳуқуқий тизимга эга. Ишғол қилинган Ғарбий Соҳилда исроиллик кўчманчилар фуқаролик ҳуқуқий тизимига бўйсунади, фаластинликлар эса ҳарбий қонун остида яшайди. 1967 йилдан ҳозирги кунгача бирорта ҳам исроиллик бола ҳарбий судларга дуч келмаган.

Фаластинлик болалар мактабга ёки дўконга кетаётганида, кечаси уйида ҳибсга олинади. Босқинчилар томонидан илгари сурилган асосий айблов тош отишдир.

Мисол учун, исроиллик ҳарбийлар томонидан ҳибсга олинган ва қўлига кишан солинган 5 ёшли Вади Масваде билан бўлгани каби. Уларнинг сўзларига кўра, бола яҳудий кўчманчининг машинасига тош отган. Боланинг судга олиб кетилаётгани тасвирлари бутун дунёга тарқалди.

Битта боланинг ўзи бир неча марта ҳибсга олиниши мумкин. Озодликдан баҳраманд бўлишга улгурмай, қисқа вақт ўтгач, босқинчи ҳокимият унга нисбатан янги иш тўқиб чиқаради.

Умуман олганда, Исроил 2015 йилдан бери 9 мингдан ортиқ фаластинлик болани ҳибсга олди.