loader
Foto

Холокост: Иккинчи Жаҳон уруши... немислар!

Холокост: барчани ўт билан ёқиш маъносини билидиради, яҳудийларни оммавий ёқиш билан қирғин қилиш, рус тилида бу кўпроқ геноцид, яъни қатлиом, деб тушунилади. Бу истилоҳ асосан Иккинчи Жаҳон уришида пайдо бўлган. Холокост давомида совет аскарлари, полша миллати, яҳудийлар, циганлар, ливот эгалари - эркак билан эркак шаҳват қондирувчилар (ҳозирги гендерчиларнинг аждодлари), масон ташкилот аъзолари, ногирон касаллар ҳалок бўлган. Бу истилоҳ кўпроқ яҳудийлар қатлиоми учун истеъмол қилинади, урушдан кейин Холокост, дейилса яҳудийлар қирғини зеҳнга келади: «улар қаерга бормасин уларга хорлик урилди...».(Оли Имрон: 112)

Мил. 1933 й. 30 январ ойида Гитлер Олмонияга канцлер - давлат бошлиғи бўлиб тайинланди. Ўша йилнинг 23 март ойида миллий-социаллар шиддатли диктатура асосларига қурулган қонунларни киргизди. 1935 й. 15 сентябрда яҳудийларга қарши қонунларни Нюренбергда чиқардилар, энг биринчи қонун яҳудийларга бойкот(Бойкот: Сиёсий ва иқтисодий уруш тизимидаги алоқани узиш, чек қўйиш маъносида. Бугунги «санксия»га ўхшаш сиёсатдаги иқтисодий тўсиқ-кураш) эълон қилинган эди.

1938 й. 9 ноябрда «Биллур кеча», деб ном олган яҳудийларни омматан тутиш ва қириш бўлади. Бундай ном олишга сабаб ўша кеча шаҳарлардаги кўчалар деразаларнинг ойналари синиб-парчаланиб ерга тушиб; кўчаларни ой шуласида гўё биллурдай ярқиратган эди. Хабарларга кўра энг оз 91 та, энг кўп эса 2,500 яҳудий ўлдирилган, деган турли манбалар статистикаси берилган, 30,000 яҳудий эса қўлга олиниб лагерларга қамалган.

Яҳудийларни қириш асносида Иккинчи Жаҳон уруши 1939 й. 1 сентябрда Полшага ҳамла қилиш билан бошланди. Ва у ерда Освенсим шаҳарида 1940 й. 20 майда ўлим ва меҳнат концлагери қурулди. Яҳудийларни бир ёқлик қилиш режасида немислар: СССРга оврупадаги лагерларда тутилган яҳудийларни қабул қилишни ва кейин уларни Мадакаскар ороли ва Люблинга сургин қилишни таклиф қилган эди, лекин бу режа амалга ошмаган...

1941 й. 22 июнда немислар СССРга ҳамла қилди. 1942 й. 20 январ ойида Берлиндаги Ванз туманида Марле вилласида «яҳудийларнинг якуний масаласи» остида қатлиом қарори олинди. 1942 йилда баҳор ойидан бошлаб ғарбий ва марказий Оврупадан яҳудийларни омматан концлагерга(Концлагер: Немислар тарафидан ўлдириш учун ва қул каби ишлатиш учун Оврупа худудида қу-рилган лагерлар. Улардан кўпи ва машхурлари Полша давлатида эди: Освенсим, Треблинка, Кракова ва ҳоказо. Яна Олмонияда, Галландияда ва бошқа давлатларда ҳам бўлган. - Концлагерда тутқиндаги маҳбуслар учбурчак тизимида сараланган, кийимларининг юрак тара-фида турли рангдаги бурчак тамғалари тикилган эди:

1.    Қизил учбурчакда: сиёсатчи, комунист, саюз аъзолари, либераллар, социал-демократлар, ма-сонлар, анархистлар.

2.    Тескари қизил учбурчакда: жосус, асирлар, урушга чиқиб аскарлардан ажраб олган дезертирлар.

3.    Қора учбурчакда: ақли пастлар, ақли заиф-жиннилар, руҳий касаллар, аёлларни фоҳишалик-да қўшадиган қўшмачилар, ароқхорлар, уйсиз гадойилар, тиланчилар, ишсиз текинтомоқлар, лесбиянкалар, аёл хаққини эркакники билан тенг билувчи феминистлар, урушга-қуроллий кучга эга бўлишга қарши патсифистлар.

4.    Яшил учбурчакда: жиноятчилар.

5.    Бинафша рангли учбурчакда: инжилни ўзбошимча тушунган гуруҳлар-сохта олималар, ад-вентистлар.) депорт-сургун қилиш бошланди.

6.    Пушти учбурчакда: ливот билан шуғулланган эркаклар (ҳозирги ЛГБТ), ёш болаларни зўрлаганлар, ҳайвонлар билан алоқа қилган уятсизлар.

7.    Кўк учбурчакда: келгиндилар.

8.    Жигарранг учбурчакда: циган-лўлилар, синитлар ва ромалар.

-    Яна тутқинларни давлатига, миллатига кўра ҳарфлар билан ҳам белгилаганлар ва ҳоказо хорлик ва қийноқ синовида ўтган ХХ аср одамлари.

-    Холокост Мемориал Музейи 2016 йилги статистикаси бўйича овропа ҳудудида жами 42,500 та лагер ва геттолар аниқланан экан.

 1943 й. 19 апрелда Варшавадаги Геттода(Гетто: яҳудийлар бошқа одамларга қўшилмай ажратилиб ва алоҳида яшаш учун ҳудудий минтақалар. Улар Оврупанинг йирик шаҳарларида ташкил қилинган: Варшава, у ерда 480 минг яҳудий бўлган. СССР ҳудудида Украина, Левовда 409,000 яҳудий бўлган ва Белорусия, Минскда 100,000 яҳудий ва ҳоказо... Немислар оврапа давлатларини ишғол қилиб бирин-кетин эгаллай бошлаганда, геттодаги яҳудийлар очликдан ва чарчоқдан кўп қийналган, улар ҳар куни дам олишсиз меҳнат-иш жойларида ишлаган. Шунингдек ҳар бир яҳудий ўзидаги пулларини банкга топшириши лозим, дейилган, фақатгина сариқ чақа қолиши жоиз эди.) немисларга қарши яҳудийлар қуролланиб қаршилик қилиш ҳаракатини бошладилар, бироқ: «..., ҳар қачон улар уруш учун бир олов ёқсалар, Аллоҳ уни ўчириб қўйди».(Моида: 64) Немислар уларни аёвсиз қириб юбордилар, қўзғолон 19 апрел ва 16 май орасида бошланган эди, лекин яҳудийлар немис миллатчилар тарафидан шиддатли қарши олиниб 12-13 минг яҳудийларни ўлдирган, улардан 6000 киши бинолар ичида тирик ёқиб юборилган, 56 мингдан кўпини лагерларга юборган. Немислардан атига 15-16 киши ўлган ва 100 га етмаган ярадор.

1945 й. 27 январда совет армияси Освенсимдаги лагердан одамларни озод қилади. Жорий йилнинг 8 май ойида Олмония фашистларининг Капитуляция қилиш - Ғалаба қилганларга тинчлик билан таслим қилиш ва аскарий қуроллий кучлар ҳужумини тўхташиш ҳақида кўпгина йирик давлатлар тўхтам қарори олган.

1945 й. октябр ойида ва 1946 й. ноябрда Нюренбергда диктатурага асосланган қарорни олган фашист жиноятчи-қонунчиларни суд қилиб бунга чек қўйилади. Ва Иккинчи Жаҳон уруши якун топди.

Натижада Оврупадаги 60 % яҳудийлар қатлиом қилинган. Циган миллатининг 4 дан бири, 10 % поляклар, уч миллиондан кўп совет фуқароларидан қўлга тушган асирлар, 9,000 ливот эгалари ва ҳоказо...

Хулоса қиламиз: Яҳудийларнинг ўзига келсак 6 миллионга яқин яҳудий мана шу балода турли кўринишда қатл бўлган, уларнинг кўп қисмини асосан Оврупалик яҳудийлар ташкил қилар эди. «Холокост энциклопедияси»да: ўлдирилган Полшалик яҳудийлар уч миллион, СССР ва Болтиқ бўйи ҳудудларида 1 миллион 200 минг яҳудий ўлдирилган. Украинанинг ўзида 1,5 миллион яҳудий ўлдирилган, деб ёзилган.



- Холокостнинг сабаби ҳақида тортишувли сабаблар бор, улардан баъзи маълумларини келтирамиз:

1.    Даниел Голҳаген бу иш бўйича докторлик диссертация ёқлаган, унинг фикрича, бунга сабаб: Антисемитизм бўлган. Яна бу фикрда бўлганлардан Ийегуда Бауер.

2.    Ерих Фром исмли немис психолог эса: Буни руҳий салбий қараш натижасидан, деган.

3.    Барри Рубин ва Волфганг Шванитс эса: 1921 йилларда Қуддусда муфтий бўлган кейинчалик 1930 йилларда сиёсий қарашларини бошқа сиёсатчиларга таъсирини ўтказа олган Муҳаммад Амин ал-Ҳусайний жумладан Адолф Гитлерга ҳам яҳудийларга қарши бўлган ғаразли таъсирини ўтказган, деб Гитлер билан учрашганларини бунга далил ўлароқ санаган. Яна айтишадики: Гитлер унинг дўсти эди ва у собиқ Муфтийга сўз бериб: Бирорта яҳудий Фаластинга қадам босмаслиги, ҳақида ваъда берган экан.

4.    Файласуф Жоржоъ Агамбен: Бунга Биринчи Жаҳон урушидаги; одам зотининг ҳаққи поймол бўлгани таъсир қилган, илгари пагромлар таъсир қилган, деган фикрда эди.

5.    Тарихчи Пол Хейинбрик эса: Афсона ҳақиқатга айланди, дея «Яҳудийлар Болшевизимини», айтади ва Гитлернинг ишини улар учун самаралий олат, дейди. Чунки Олмонияда яҳудийларнинг диний, маданий-ассимиляцасини намоён қиладиган яҳудийлар кўп эди. Уларни йўқ қилиб, яҳудийлар болшевизми хоҳлаган ички емирилиш ва оқиба-тида янги яҳудийлар пайдо бўлиши келиб чиқди.

6.    Ҳарбий тарихчилардан Жан Лопез эса: Бунга сабаб немислар СССРга уруш қилишдан олдинги баҳона эди, деб яъни Барбаросса оператсиясида шундай тактик-услуб қўлланиларди, деб айтади.

7.    Адолф Гитлер ёлланма бўлган: Рокфеллер ва дунё учун ҳукмронликни даъво қилган оилаларнинг мақсадида иш қилган эди, яъни оврупадан яҳудийларни тозалаб уларни Фаластинга мажбурий (иммеграция қилишга) кўчиришга ундалган ҳаракатда бўлган, шундай Фаластинга қочишсинки, деб; яҳудийларга қаттиқ адоватини билдириб уларни қаттиқ азоблаган ҳатто ёқиб юборган. Ёки Америкадаги бойлар Оврупадан мустақил ҳаракатларини бошлаган. Кўпчилик мана шу сабабни тўғри санайди. Рокфеллер оиласи Гитлер билан ҳамкорлик қилган.

Умар Шоҳирнинг (ҳафизаҳуллоҳ)

"ФAЛAСТИН ўтмиш ва келажак" китобидан