Кўплаб динларда одамлар икки тоифага бўлинади. Биринчиси - оддий одамлар, қавм. Иккинчиси – ибодатхона хизматчилари, руҳонийлар, муллалар синфи, коҳинлар кастаси.
Бунда биринчи тоифа дунёвий ҳаётга шўнғийди, озиқ-овқат топиш, оила, ўйин-кулги билан шуғулланади. Дин ҳақида кўп нарса билмайди. Кўпинча улар динни миллатга "боғланган" ва эътиқодини ўзгартириш хиёнатдир деб ҳисоблашади. Гарчи улар бу динларнинг бир-биридан қандай фарқ қилишини тушунмасалар ҳам. Бу одамлар Муқаддас китоблар ҳақида ноаниқ тасаввурга эга. Улар турли ривоятдан ташқари дин асосчиларининг ҳаёти ҳақида билишмайди. Динга риоя қилиш бир нечта кичик элементлар, рамзларни кийиш ва маросимларда жим туриш билан чекланган. Кўпинча бу маросимлар туғилиш, тўй ва дафн маросими билан боғлиқ.
Иккинчи тоифа, муллалар, аксинча, ўзларича қатъий динийдир. Улар умумий, обрўли етакчи ва маълум бир иерархияга эга. Уларнинг махсус номлари, кийимнинг махсус шакли, гапириш усули ва баъзан ҳатто алоҳида овқати ҳам бўлади. Руҳонийлар, муллалар, коҳинлар кастаси анча ёпиқдир. Улар вақтларини ёпиқ ибодатхоналарда ўтказадилар. Улар китоб ўқийдилар ёки ўқиганга ўхшайдилар, аммо маъносини тушунмасликлари мумкин. Ва улар оддий одамларни ушбу китобларнинг мазмуни билан таништиришни ёқтирмайдилар. Руҳонийлар, муллалар диний маросимларни ўтказадилар. Одамлар тушунмайдиган матнларни ўқиш орқали бир нарсалар қилади. Бу оддий гуноҳкорлар учун ва ҳатто ўзига хос мистик қўрқувни ошириш учун мўлжалланган. Вақт ўтиши билан маросимлар сони ортиб боради, бу руҳонийларнинг аҳамиятини янада оширади ва оддий одамларни улардан узоқлаштиради.
Агар замонавий мусулмонларга, айниқса собиқ совет ҳудудида назар соладиган бўлсак, ўхшаш манзарани қайд этиш мумкин.
Муфтийлар бошчилигидаги муфтийликлар ва уларга маҳаллий муллалар билан ҳисоб берадиган масжидлар мавжуд. Ва руҳонийларнинг қуйи даражаси бор - муллалар, ҳожи акалар.
Муфтилар ва имомлар кўпинча оддий мусулмонларнинг ҳеч бири киймайдиган салла, жуббага ўхшаш халат кийишади ва деярли ҳар доим қўлларида тасбеҳ бўлади. Баъзида қандайдир эртакнамо кўринишдаги асо ҳам бўлиши мумкин.
Кўп сонли қавми бўлган йирик масжидларнинг имомлари ҳам масжид, ҳам қавм ишлари билан шуғулланадилар. Улар мусулмонларнинг кундалик вазифалари ва энг кўп бериладиган саволлар билан боғлиқ маълум миқдордаги диний билимларга эгадир.
Муллалар сингари кичик масжидларнинг имомлари маросим қисмига кўпроқ эътибор беришади. Улар никоҳ ўқишади (Исломий никоҳ). Улар ўликларни ювишади ва дафн маросимларини бошқаради. Маъракаларда ўтиришади. Улар Қуръондан баъзи сураларни ўқийдилар. Буларнинг барчаси меҳмондорчилик, совғалар ва пул мукофотлари эвазига қилинади.
Атрофдаги одамлар одатда нималар бўлаётганини, муллалар нима деб ғўлдираётганини ва бунинг нима кераги борлигини унчалик тушунмайди.
Шу билан бирга, бундай муллаларнинг диний билим даражаси ҳар доим паст ва ҳатто нолга тенг бўлиши мумкин. Улар камдан-кам ҳолларда диний саволга жавоб бера олади. Қуръонни асл нусхада ўқиш даражаси жуда ёмон. Баъзан улар умуман ўқишни билишмайди, балки эшитиб ёдлаганларини ёки транскрипсия орқали ўқийдилар. Натижа эшитиш ва транскрипция сифатига боғлиқ.
Бироқ, келинг, Исломнинг туғилган даврига қайтайлик ва уни ҳозирги вазият билан солиштиришга ҳаракат қилайлик.
Қуръон ва ҳадис оятларида келган барча вазифалар ва тақиқлар барча одамларга тегишли эди. Намозни халифадан тортиб уйсизларгача ҳамма ўқиши керак. Намозда Қуръон ўқилади. Инсон ўқиётган оятларни тўғри ўқиши керак.
Рамазонда рўза тутиш ҳам бойлиги, мартабаси, жинсидан қатъи назар, ҳамма томонидан риоя қилиниши керак. Рўйхат бўйича қолган барча мажбуриятлар ҳам шундай.
Спиртли ичимликлар ичиш ҳеч кимга мумкин эмас. Чўчқа гўштини истеъмол қилиш ҳамма учун тақиқланади,
Яъни алоҳида касталар ва табақалар учун алоҳида вазифалар йўқ.
Каста бўлганми ўзи?
Мусулмон давлати теократик эди ва Ислом қонунларига мувофиқ ишларди. Давлат ҳукмдори ҳам сиёсий, ҳам диний етакчи эди. Ҳукмдорлар дастлабки асрларда Қуръон ва шариат бўйича билимдон бўлган.
Бу, албатта, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва мамлакатни бошқарган ва диний фармонларни қабул қилган биринчи рошид халифалар билан бошланди. Аммо уларда кийимнинг махсус шакли, ўзига хос атрибутлари бўлмаган. Кўпинча одамлар йиғилишга келиб: «Сизлардан қайси бирингиз Пайғамбарсиз?» ёки: «Сизлардан қайси бири Халифа?» деб савол беришган.
Шунга ўхшаш воқеалар жойларда ҳам содир бўлган. Ҳукмдор бу ҳудудда кундалик ишларда ҳам, диний ишларда ҳам масъул бўлган ноиб, амир ёки ҳокимни тайинлаган.
Оддий одамларга келсак, уларнинг ўзлари Қуръонни у ёки бу даражада билишган. Улар намозни қандай ўқишни билишарди. Улар ўликларни ювиш ва дафн қилишни билишган. Бирор нарса содир бўлганда, улар шаҳар бўйлаб муллани қидириб югуришмасди. Ҳар бир мусулмоннинг ўзи диннинг кундалик элементларини билган ва қила олган.
Шундай қилиб, исломда умуман руҳонийлар кастаси, маросимлардан пул топадиган руҳонийлар йўқ. Оятларда ҳам, ҳадисларда ҳам уларнинг зикрини топа олмайсиз.
Одамларнинг ўзлари никоҳ ўқишарди. Куёв, қиз, қизнинг отаси ва икки ёки ундан ортиқ гувоҳлар бир жойда тўпланишарди. Ота қизининг қўлини таклиф қиларди. Куёв уни олишга рози бўларди. Қиз розилигини берарди. Гувоҳлар буларнинг барчасини кўриб, буни тасдиқлашлари мумкин эди. Бўлди, шу билан зиёфат бошланарди. Муллалар таклиф қилинмасди. Ёки улар ҳозир машҳур бўлганидек, бунинг учун масжидга боришмасди. Масжиддаги никоҳ - бу насронийлардаги никоҳ маросимининг нусхаси, маросимни янада дабдабали қилишга уриниш. Масжид имомлари ҳам қўшимча даромад олишдан хурсанд.
Кимдир бу ёлғон, саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдига никоҳ ўқитиш учун келган, деб айтиши мумкин.
Келинг, бир нечта ҳадисларни берайлик ва бундай эмаслигини кўрайлик.
(Бир куни Абдурраҳмон) устида (мушкдан кийимига теккан) сариқ доғи билан (Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига) келди. Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам унга: “Сенга нима бўлди?”, дедилар. У: “Эй Аллоҳнинг Расули! Ансорлардан бир аёлга уйландим!”, деди. У зот: “Унга (маҳр қилиб) нима бердинг?”, дедилар. У: “Данакдек тилло – ёки данак вазнидек тилло”, деди. У зот: “Битта қўй билан бўлса ҳам валима қил”, дедилар. (Бухорий, 2049)
Контекстдан тушунарлики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шогирдлари уйланганлигини билмаганлар. Агар у маросим учун масжидга келганида ёки никоҳ ўқитиш учун уни уйига таклиф қилганида, бу қандай бўлиши мумкин эди?
Шунга ўхшаш вазият Жобир билан содир бўлган.
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумо айтади: “Мен Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бир ғазотда эдим, туям чарчаганидан мени ортда қолдирди. Менинг олдимга Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам келиб; “Жобир!”, дедилар. Мен; “Ҳа!”, дедим. У зот: “Ҳолинг нечук?”, деб сўрадилар. Мен: “Туям чарчаганидан мени ортда қолдирди, шунинг учун орқада қолдим”, дедим. Шунда у зот тушиб, миҳжанлари* билан уни туртдилар. Кейин “Энди мин-чи”, дедилар. Мен миндим. Дарҳақиқат, мен уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан (ўзиб кетмаслик учун) тўхтатар эдим. У зот: “Уйландингми?”, дедилар. Мен: “Ҳа!”, дедим. “Қизгами ё жувонгами?”, дедилар. Мен: “Жувонга”, дедим. (Бухорий, 2097)
Яна кўришимиз мумкинки, саҳоба "муфтий"иштирокисиз уйланган. Масжидда эмас. Ҳозир эса бизга албатта мулла керак. Энг ёмони, муллалар кўпинча никоҳнинг мажбурий элементларини ўтказиб юборишади, лекин янгилари билан келишади. Улар маросимларни қўшадилар, тушунарсиз афсунларни ўқийдилар, ўйлаб топилган шартларни белгилайдилар ва ҳоказо.
Бу дафн маросими билан ўхшаш воқеа. Марҳумни махсус мулла эмас, балки қариндошлари ва дўстлари ювиши керак.
Жаноза намозини ўқиш бироз бошқача, чунки намозга бош бўлиш ўзига хос хусусиятларга эга.
Агар мусулмон киши вафот этган бўлса, унда мусулмонлар ҳукмдори ёки унинг ноиби ёки таъсир ва кучга эга бўлган ҳар қандай мусулмон марҳумнинг қариндошларидан кўра унинг устидан жаноза намозини ўқиш ҳуқуқига эга.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу шундай деди:
«Бир жанозани олиб ўтишди. Унинг ҳақига яхши гаплар айтишди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Вожиб бўлди», дедилар. Сўнг яна бошқасини олиб ўтишди. Унинг ҳақига ёмон гаплар айтишди. У зот:
«Вожиб бўлди», дедилар. Шунда Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу:
«Нима вожиб бўлди?» деди. У зот:
«Бунинг ҳаққига яхши гаплар айтдингиз, унга жаннат вожиб бўлди. Бунисининг ҳаққига эса ёмон гаплар айтдингиз, унга дўзах вожиб бўлди. Сизлар Аллоҳнинг ер юзидаги гувоҳларисиз», - дедилар.(Бухарий 1367)
Кўряпмизки, дафн маросимини кўргандан сўнг, пайғамбаримиз одамларнинг ўзлари муфтийсиз, мулласи қариндошларини дафн қилиш учун борганларидан ғазабланмадилар.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Қора танли бир эркак [ёки қора танли бир аёл] масжидни супуриб юрар эди. У вафот этди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни сўраб қолувдилар: «У вафот этган», дейишди. У зот: «Буни менга билдирмабсизлар-да, унинг қабрини кўрсатинглар», дедилар. Кейин у зот қабрига келиб, унга жаноза намози ўқидилар». (Бухарий 458, Муслим, 956)
Бу ерда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда фаррош бўлиб хизмат қилган оддий қора танли аёлга қанчалик ҳурмат кўрсатганини ва унинг дафн маросимида шахсан қатнашмоқчи бўлганини ҳам қайд этишимиз мумкин. Лекин шарт эмаслиги учун қатнашмаган. Аёл вафот этди ва оиласи томонидан ювилиб, дафн қилинди.
Кимдир исломнинг дастлабки асрларида мулла ўрнига ислом дини бўйича олимлар, мутахассислар бўлган, деб таъкидлаши мумкин. Саҳобаларнинг ўзлари эса шундай мутахасис бўлганлари учун муллалар керак эмас эди.
Лекин шундаймикан?
Ҳа, олимлар ва уларнинг шогирдлари бор эди. Аммо улар алоҳида каста бўлганми? Саҳобалар оддий одамлар бўлиб, улар савдо, ҳунармандчилик ва деҳқончилик билан шуғулланган. Олимлар ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Масалан, энг буюк фақиҳ Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ савдогар ва тадбиркор эди. Илмий ишлардан чалғитмаслик учун фақат қариндошлари томонидан қўллаб-қувватланганлар ишламас эди.
Ўша олимлар махсус кийим киймаган ёки қандайдир руҳоний атрибутларига ҳам эга бўлмаган.
Ўша олимларнинг ўзлари Қуръон ва Суннатни ўрганиб, бошқаларга сабоқ берганлар. Биздаги муллалар диний таълим беришмайди, маросимларни бажаради, асосан...
Ва бу мулла ва олим ўртасидаги фарқдир.
Олим айтади: "Кел, сенга нима кераклигини ўргатаман, Қуръонни қандай ўқишни, намозни қандай ўқишни, марҳумни қандай ювишни ва дафн қилишни, қандай турмуш қуришни, қайсидир вазиятда Аллоҳга энг яхши дуо қилиш ва ҳ.к.ни"
Мулла эса шундай дейди: "Тинчланинг! Хавотир олманг! Мен шу ердаман. Сиз у ерда ўтиринг, мен эса Қуръон ўқийман, намоз ўқийман, марҳумни юваман, никоҳингизни ўқиб бераман ва ҳатто ўрнингизга дуо қиламан! Хўш, сиз эса хурсанд (пул қистиришни) қилишни унутманг!”
Исломнинг биринчи асрларида бундай муллалар бўлмаган. Улар кейинроқ пайдо бўлди. Одамларнинг савияси ва диний билимлари пасайган сари. Бошқа маданиятлар билан аралашиб, уларнинг урф-одатларини қабул қилишлари асносида. Юқорида айтиб ўтганимиздек, бу ҳолат янги ташкил этилган кастага мос эди, уларга халқ назарида аҳамият берарди. Бу ҳокимиятдагиларга ҳам мос эди, чунки бутун халққа нарсаларни тушунтиришдан кўра, худбин ва шуҳратпарастлар кичик гуруҳини бошқариш осонроқ. Биз аввал муллалар ва диндорларга бўлиш атеистларнинг мақсадларидан бири эканлигини айтган эдик.
Шунинг учун сизларни яна бир бор Ислом динини ўрганишга чақираман. Бизга руҳонийлар - муллалар керак эмас. Биз ўзимиз Қуръон ўқишни ўрганишимиз мумкин. Биз ўзимиз намоз ўқиб, закот бериб, Маккага ҳажга боришимиз шарт. Никоҳ ўзқиш учун мулла керак эмас. Биз ўзимиз ўликларни ювишимиз керак. Ва биз ўзимиз Аллоҳ Таолодан мағфират сўраб дуо билан мурожаат қилишимиз ва масжиддаги муллага пул тўламаслигимиз мумкин. Диндаги деярли барча вазифалар ҳам шундай.
Ўрганиб кўринг, муллалар қиладиган маросимларнинг 75-80 фоизини ўзлари ўйлаб топганини билиб оласиз. Улар мавжуд нарсаларни бузиб кўрсатдилар. Аксинча, баъзи фарзларни ўтказиб юборадилар.
Ҳақиқий исломий маросимлар осон, содда ва сони кам. Агар сиз улар билан яхши таниш бўлмасангиз, сизга ўргатиши мумкин бўлганлар билан боғланинг. Лекин саводсиз муллаларга мурожаат қилманг.
Соғ бўлинг! Зарарли ғоялар ва одамлардан сақланинг!
Абу Муслим тайёрлади