loader
Foto

Исломафобия: Ғарбдан исломга қарши янгича кураш лойиҳаси...

Табаъа тобеъинлар замонидан кейин умматда ҳолат жуда ҳам қабул кў-рилмаган даражада ўзгаришни бошлаган, сабаби бидъат кучайиб кет-ган, суннат ғариблашди, фирқалар тарқала бошлади, ҳатто баъзи даврда одамлар бидъатни суннат, суннатни бидъат, деб тутдилар, суннат эса са-лафлар замонидан узоқлашиб охиратга юрган сари ғариблашиб борди, магар истисно қилинган замонгача шундай бўлади ҳам, яъни Маҳдий ва Исо алайҳимассалом чиқадиган замон мустаснодир, улардан кейин ис-лом яна қайта ўз аслига қайтади, кейин бу ҳолатни яна бузадиган охир замондаги ёмон одамлар бошига эса қиёмат келади...

Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан тавотур бўлган-ки: «Ислом ғариб бўлиб бошланди ва бошланганидай ғарибликка қайтади»,837 деганлар. Бу билан бизнинг замонларимиз ишора қилинган, ислом бугун жуда ғариб-дир, одамларга бегонадай, токи нубувватдаги хилофат асри қайтгунча ғариблиги тоборо ошиб бораверади, шунинг учун: «ғарибларга жаннат бўлсин»,(Муслим, 145) дейилган. Аммо, бу ғариблик: «у икки масжид орасида бориб-келиб юради, худди илон инига бориб келиб юргандай».(Муслим, 146)

Ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Умматлар сизларга қарши бир-бирларини чақириши яқин қолди, худди бир-бирларини лагандаги овқатга чақирганидай». Шунда бириси айтди: Биз у кунда озчилигимизданми? У киши: «Балки у кунда сизлар кўп бўласиз. Лекин сизлар кўпик (каби кўп) бўласизлар, худди селнинг кўпигидай. Аниқки, Аллоҳ душманларингиз қалбларидан сиздан бўлган ҳайбатингизни сўкиб қўяди ва шубҳасиз қалбларингизга ваҳн-хавотир солади». Шунда бириси: Ё Расулаллоҳ, «ваҳн» нима? - деди. Айтди-ки: дунё севгиси ва ўлимни ёқтирмаслик».(Абу Довуд, 4297. Аҳмад, 22450) Бу ишни: «Агар - Шом аҳли бузилса сизларда яхшилик йўқдир»,(Термизий, 2192. Водиъий, «Муснад», 1083) деган ҳадислари ҳам тасдиқлайди. Маълумки ХХ аср бошида ислом хилофати йиқилган ва Шом диёрлари ингилиз ва франсузлар тарафидан чизилган хариталарга кўра тақсимланган. Шом ўтган асрда аёвсиз ҳужумлар натижасида бузилган, олимлари қувилган, қирилган ва ҳоказо...

Бу ҳолатга тушишимиз охир замондан дарак беради; динни ушлаган чўғни ушлагандай бўлади, суннат ғариблашади, иймонли мўминлар ғариб бўлади, ислом ғариблашади, мунофиқлар душманларга малай бўлади, бизга қарши уларга ёрдамчи бўлади, Ибн Масъуд розиаллоҳу анҳу айтади: «Одамлар бошига шундай замон келади, унда мўмин киши умматлар ичи-да энг ғариб кишига айланиб қолади».(Ибн Ражаб, «Кашфул курбати фи васфи аҳлил ғурба») Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ айтади: «Одамлар бошига шундай замон келади; мўмин киши уларга нисбатан жирканч мурдага ўхшаб кўринади, шунда мунофиқ киши бармоғи билан унга пастназар билан ишора қилади».(Ибн Муфлиҳ, «Одобуш-шаръия», 1/193) Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ айтади: «Охир замонда мўмин киши бегона сифат бўлиб қолишининг сабаби; шаҳват ва шубҳага кетган бузуқ одамлар ичидаги ғариблигидир. Уларнинг ҳаммаси мўминга озор беради, уни ёмон кўришади, чунки у уларнинг йўлига қарши чиқади, унинг ғояси-мақсади уларнинг ғоясига тўғри келмайди, у - улар турган ноҳақликлардан ажраб олади».(Қаранг: Ибн Ражаб, «Кашфул курбати фи васфи аҳлил ғурба»)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз умматидан яъни биздан ҳайбатимиз кетишини айтадилар, у айтилган ҳайбат душманимизни ҳали биз юриш қилмасдан бир ой олдин узоқ масофадан ва вақтдан илгари қўрқитиб турар эди: «бир ойлик масофадан қўрқув солиб нусратландим»,(Бухорий, 438. Муслим, 521.) деган эдилар. Шу каби дунё севгиси ҳақида огоҳ қилдилар, Ибн Умар розиаллоҳу анҳудан, Расулуллоҳдан эшитдим, айтдиларки: «Агар ийна-тақсит савдоси билан савдо қилсангиз, сигир думидан тутсангиз, экин-экишга рози бўлсангиз ва жиҳодни тарк қилсангиз; Аллоҳ устингизга хорликни ҳукм қилади, токи сизлар динингизга қайтгунча уни кўтармайди».(Абу Довуд, 3462) Жиҳодни тарк қилиш ўлимни ёқтирмасликка далилдир, ўлим эса барчамизнинг бошимизда турган ишдир, ўлим билан чинакам ҳаётга кўчиб ўтамиз ахир. Сигир думидан ушлаш, чорвачилик, экин-экишга яъни деҳқончиликка кунингиз қолган бўлса ва олди-сотди ишлари нақд эмас тақсит кўринишигача борган ҳолда муомалада бўлсангизлар; Аллоҳ устингизга хорликни ҳукм қилади, деб токи динимизга қайтишимизни шарт қилдилар, жиҳод ҳам диндандир, балки: «унинг чўққиси жиҳоддир»,(Термизий, 2616) деганлар. Жиҳодга қайтиш учун ишнинг боши исломга, унинг асосларига қайтишимизни лозим қилади, чунки жиҳоддан олдин динимиз илм ва сиёсатни, дўст ва душманни ажратишимизни талаб қилган ва ана ўшандагина «шартлари мукаммал бўлган шаръий жиҳод» билан динимиз ва давлатимиз боқий қолади. Лекин, мусулмонларни бундай хунук ҳолатга ва ўзларидан кейин изтироб чекадиган авлод қолдиришга, дуоларида энг кўп сабр сўраб ётиб қолган заифлар кўпайишига, офият кўтарилишига... бари-бир жиҳодни тарк қилиш катта сабаблардан бўлгани учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисда буни алоҳида айтиб ўтди, ёки жиҳод қилишга рози бўладиган нафснинг тарбиясини тарк қилиш ҳам бунга дохилдир. Хулоса шуки, қачонки биз нафсимизни енгисак; кофирга қарши жиҳод қилиш бизга оғир бўлмай қолади. Чунки нафс бундай катта ишни бажариши учун ўз эгасининг бошқарувида бўлиши лозим.

Яманлик Шайх Абу Бакр Адноний раҳимаҳуллоҳ айтади: «Бу даврда жиҳоднинг фарзлигини тарк қилиш икки сабабга қайтади:

1.    Мустақил исломий ҳукмнинг қулаши билан жиҳоднинг қарори ҳақида расмий ҳолатда унга амал қилиш ҳам якунланди. Ва қарор ўз-ўзидан «ташкилотнинг» ёзма келишувдаги шартларига тобеъ бўлди.

2.    Хилофат давлати қулагандан кейин кофирлар уруш ва тинчликка амал қилиш қарорига ва исломий араб низомларини таслим бўлиш сиёсатига, мусулмонлар учун хор бўлиб яшашни қабул қилдириб «истеъмор - сиёсий ва иқтисодий куч билан бўйин эгдириш, кейин ис-тиҳтор - ҳавои нафси еталаган тарафга етаклаш, кейин истисмор -мол-мулкларини, бойликларини ўзларининг тижоратига айлантириш билан жиҳодни чиқариб ташлашгача ҳукмронлик қилиш бўлди». Бу иш; исломий арабий низомлар чўкиб, сиёсий босқичлар бирин-кетин ўтиб бораётганда татбийъ848 қилиш ва Фаластин ерларининг яҳудий-сионист табиатидагилар ишғол қилиш даврида очиқ кўринган. Баъзи исломий араб низомлари сионистлар ишғолига қарши Аллоҳ йўлида жиҳодга чақирган, балки уларнинг қўшинлари аскарий мааракаларда иштирок қилган. Лекин улар мағлубиятдан кейин, шавкати синиб ва хиёнатга олат бўлдилар; бу натижага сабаб кофир душман, қарор берадиган (ташкилотлар) ёрдами билан уларни парчалаб ташлаши ҳамда уларни қориштириш ва бўйинсундириш сиёсатида режали лоиҳалари бор эди».(Абу Бакр Адноний, «Усус валмунталиқот», 323)

Зубайр ибн Адий айтади: Анас ибн Молик розиаллоҳу анҳу олдига бориб Ҳажжождан шикоят қилган эдик: «Сабр қилинглар, чунки сизларга шундай кун ёки замон келади-ки, магар ундан кейингиси ёмонроқ бўлади, токи сизлар Раббингизга йўлиққунча. Буни Пайғамбарингиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитдим», деди.(Бухорий, 7068. Термизий, 3307.) Ушбу ҳадис, ҳам умумийдир, ҳам хусусийдир, чунки қийинчиликлар доим бўлади, лекин исломнинг ғариблиги умуман кетиб хусусан бир кун азизликка қайтажак, ҳадисда: «Агарда дунёдан бир кеча қолса-да, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аҳли байтидан бир киши унга эгалик қилади»,(Ибн Ҳиббон, «Саҳиҳ», 5953) дейилган. Яъни дунёда исломни азиз қилиб, унга нубувватдаги хилофатни қайтариш учун эгалик қилади маъносида. Одамлар умидсиз бўлмасин; чунки келажак исломникидир: «Аниқки, Аллоҳнинг раҳматидан фақатгина кофирлар қавми умидсиз бўлади».(Юсуф: 87)

Шом диёрида ҳақ даъват учун курашадиган олимлар ва тоифалар бугун аввалгидан сустроқ, йўқ эмас бор, лекин мақталадиган даражада эмас, улар аҳён-аҳён, замон-замон кўриниш беради, кучини ва таъсирини ўтказади: «умматимдан бир тоифаси нусратланган ҳолда бўлади, ёрдамсиз ташлаб қўйган кишилар уларга зарар беролмайди, токи соат-қиёмат бўлгунча», дейилган.(Термизий, 2192. Водиъий, «Муснад», 1083) Шом диёрларининг кучсизланишига сабаб ғарб ва римликлар бирлашиб у ерларни мусулмонлардан тортиб олиб, ишғол қилиб оёқ қўйиши ва уларни турли босқичдаги дажжолнинг сиёсатлари билан бошқариб туриши бўлди, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг нубувватларини тасдиқловчи ҳадисларидан бирида шундай деган: «Аҳли Ироқ; уларга қафиз(Қафиз: Ироқ аҳлининг кило ўлчов бирлигидир, бундан мурод бу ўлчов йўқ бўлади) ва дирҳам тушмаслиги оз қолди». Биз: Бу қаердан? - дедик. Айтди: «Ажамлар тарафидан, буни ман қиладилар». Сўнгра айтди: «Аҳли Шом; уларга динор ва муд(Муд: Шом аҳлининг оғирлик-кийло ўлчов бирлиги) тушмаслиги оз қолди». Биз: Бу қаердан? - дедик. Айтдики: «Римликлар тарафидан», сўнгра узоқ вақт сукут қилди».(Муслим, 2913) Бошқа ривоятда: «Ироқ дирҳам ва қафизидан ман қилинади, Шом муд ва диноридан ман қилинади, Миср идриб(Идриб: Миср аҳлининг оғирлик-кийло ўлчов бирлиги) ва диноридан ман қилинади. Бошлаган жойингизга қайтдингиз», деди.(Муслим, 2896) Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Бунинг маъноси ҳақида энг машҳур гап; ажам ва римликлар охир замонда мазкур шаҳарларга эгалик қиладилар ва мусулмонларга буларни (яъни ўлчов бирлиги ва пулларини) қўлга киритишларига монеълик қиладилар. Аммо: «Бошла-ган жойингизга қайтдингиз», сўзига келсак, бу бошқа ҳадисдаги маъно-ни ифода қилади: «ислом ғариб бўлиб бошланган ва бошлангандай ғариб ҳолатга қайтади» сўзига».(Муслим, 145)

Лекин бугун ислом ва иймон кўпроқ асосан икки масжид орасида: «у икки масжид орасида бориб-келиб юради, худди илон инига бориб келиб юргандай».(Муслим, 146) Қолган ислом диёрларида ғариблик ниҳоятда авж олган, ғарбда ҳам, шарқда ҳам... Ва душманларимиз бизга яна бир «исломафобия» шиорида турли найранглар ва кутулмаган ҳужумлар билан курашмоқда, динимизни, Китобимизни, Пайғамбаримизни масхара қилишмоқда, ислом ва мусулмонларни бегоналаштириш ва қоралаш учун чопмоқдалар... мусулмонлар буни тўхтатиш учун шаръий кураш олиб боришдан жуда ҳам заифдир, магар баъзи шахслар хатарли бўлсада бунга киришганини кўрамиз холос.

Исломафобиянинг келиб чиқиши ғарблик душманларимиздан келди, ислом дини ва мусулмонларни кўролмайдиган ғаразли шахслар адовати ва ҳасадлари сабаб пайдо бўлган, унинг авж олишига эса АҚШдаги 2001 й. 11 сентябр ҳодисаси баҳона бўлган. Шу сабаб кўпчилик америкаликлар ислом ва мусулмонларга қарши тушунча сари юра бошлади, Тери Жонс каби лаънатилар Қуръонни одамлар ичида очиқ ёқишга уриниб антиисломчи эканлигини изҳор қилди, Франция ва бошқа оврупа давлатларида Пайғамбаримизни карикатура қилишни бошладилар... табиийки бу ишларнинг оқибати икки дунёда ҳам яхшиликка олиб бормайди. Аслида бу ишларнинг кўпи режали тартибда уйиштирилганини кўпчилик билади, тарихда яҳудийларга қаршиликлар ва таъқиблар бўлиб ўтгандай бугун мусулмонларга ҳам буни такрор қилмоқчилар.

Бундан ҳам олдин исломафобия - одамларда исломга нисбатан нафратни уйғотиш дастури ишлаб чиқарилган. Аслида бу иш жорий қилиниши-га сабаб исломга даъват қилинган америкалик ва оврупаликлар кўпайиб кетган эди, ҳатто исломга кирган кўп даъватчилар насронийликдан ёки яҳудийликдан ҳатто динсизликдан исломга кириб; динни ўз ўлкаларида даъват орқали тарқата бошлаган эди ҳам, душман ҳам ўз ҳамласини қилди... 1997 й. Британиядаги Рунниймеде Траст тадқиқот маркази:

- «Исломафобия - барча учундир», деб билдирув эълон қилди. Унинг бошида боши айниган профессорларидан Гордон Коннуэй бошчилик қилган, унинг исломафобияга берган таърифида: «Ахборот орқали - барча ижтимоий қатламда ислом ва мусулмонларга бўлган қўрқув ва нафрат тарқатиш», деб айтилди.

Лекин 2004 йилларда БМТ каби ташкилотлар исломда бунга қарши рухсат борлигини билдириб бошқача тарзда ҳаракат олиб бориш лозимлигини яъни исломафобия тушунчаларини омматан одамларга сингдириш кераклигини васила ўлароқ «яхшироқ» йўл деб кўрсатган: «Ўзларига уруш қилинганлар учун зулм кўрганлари сабаб (қаршилик кўрсатишга) изн берилди ва Аллоҳ уларнинг нусратига қодирдир; улар ўз диёрларидан ноҳақ сабаб билан чиқарилганлар, магар Раббимиз Аллоҳ, деганлар». Ислом динида шундай кўрсатмалар борлигини билиб, очиқчасига анти-исломчилик қилинмади, худди антисемитизмга ўхшаб мусулмонларни очиқчасига таъқиб қилолмадилар, ўрнига ғарбда исломафобияни пайдо қилишди.

2008 й. март ойида Россия Федерация Кенгашининг Ташқи ишлар қўмитаси раҳбари Михаил Маргелов Оврупадаги исломофобия муаммосини жуда ҳам жиддий, деб билишини айтади. Маргелов Оврупа қўзғаган исломофобиясига қарши курашиш долзарблигини таъкидлаб:

- «Россия бутун дунё мусулмонларига бу можароларни бартараф этишда, экстремистлар ва ғарб исломофобиясига қарши курашда ёрдам бериш учун етарлича бой тарихий тажрибага эга», эканлигини таъкидлади.

Назаримда, гўё руслар бизга ён босгандай бўлди... лекин бу русларнинг ғарбга нисбатан сиёсий тутган бир тарзи холос, руслар ичида ҳам исломафобия мавжуд, албатта. Бунга далил президент В.Путин: «маданий исломдан бошқа исломни ҳудудларида кўришни истамаслигини» - кўп бор очиқлаган, яъни: ҳижобсиз, сақолсиз, омматан даъватсиз ясама ислом, аниқроғи фақатгина рус-муфтиёти белгилаган маданий исломдан рози бўлган.

Тўғри русларники ғарб исломафобиясидан бироз фарқ қилади, улар медияда очиқ ислом ва мусулмонларни ғарбга ёки америкага ўхшаб нафрат соладиганча қоралаб буни медиянинг тартиби-режимига киргизмаган. Лекин, бари-бир бор, деб айта оламиз... чунки ҳақиқий исломнинг ҳар қандай исломсиз тизим ёки низомга қаршилик қиладиган жиҳати бўла-ди, бу эса қарши тарафдан ўз-ўзидан исломга қаршилигини бари-бир кўрсатиб туради.

Ўтган солиҳлардан бири шундай деган: «Агар йўлимда душманларим қаршилик қилмаса эди, йўлимдан шубҳа қилган бўлардим». Ҳа, исломда яшамоқ осон бўлганда унга кўпчилик эргашар эди, шунинг учун Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтади: «Агар яқин ғанимат ва енгил сафар бўлганда шубҳасиз сизга эргашар эдилар ва лекин машаққат уларга (исломни) узоқ қилди».(Тавба: 42)

Мусулмон кишининг эътиқодида; исломафобия ёки шунга ўхшаш бошқа зид тушунчалардан келадиган маломатлардан қўрқмаслиги ва булардан фитналаниб динидан заррача шак қилиб қолмасдан собит қолиши лозим, Аллоҳ таоло айтади: «Эй иймон келтирганлар; ким сизлардан ўз динидан қайтса, бас кейинчалик Аллоҳ бир қавм билан келади, уларни севади ва улар ҳам Уни севади; мўминларга ҳокисор, кофирларга қаттиқ қўлдир. Улар Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилади ва бирор маломатчининг маломатидан қўрқмайдилар. Ана ўша Аллоҳнинг фазлидир, уни кимга истаса беради. Аллоҳ (фазли) кенгдир, ўта бил-гувчидир. Сизларнинг дўстингиз фақатгина Аллоҳ ва Унин Расули ҳамда иймон келтириб намозни қойим қиладиган ва закотни бера-диганлар, ўзлари (эса намозларида) рукуъ қилган ҳолларида бўлади. Ким Аллоҳ ва Унинг Расулини ҳамда иймон келтирганларни дўст тутса; аниқ-ки Аллоҳнинг гуруҳи - уларнинг ўзигина ғолиблардир. Эй иймон келтирганлар! Сизлардан олдин китоб берилганлардан динингизни ҳазил ва ўйин қилиб олганларни ҳамда кофирларни дўстлар қилиб тутманглар. Агар мўмин бўлсангизлар; Аллоҳдан қўрқинглар. Агар намозга нидо қилсангизлар, улар уни ҳазил-ҳузл ва ўйин қилиб тутди; ана ўша ақл юритмайдиган қавмдир. Айтинг: Эй аҳли китоб! Биздан; фақатгина Аллоҳга ва бизга нозил қилинган нарсага ва ундан илгари нозил қилинган нарсага иймон келтирга-нимизга, ўзларингиздан аксари эса фосиқлар бўлгани учун айиб-лаяпсизларми?! Айтинг: Сизларга; Аллоҳнинг ҳузуридан ана ўшандан ёмонроқ берилган жазони хабар қилайми? Аллоҳ уни лаънат қилган ва унга ғазаб қилган кимсадир ҳамда улардан маймунлар, чўчқалар ва тоғутларга ибодат қиладиганларга айлантириб қўйган [жазонинг хабаридир]. Ана улар энг ёмон манзилатдаги ва тўғри йўлдан энг адашганлардир. Агар улар сизларга келса: иймон келтирганмиз, дейдилар! Дарҳақиқат улар куфр билан кириб ва улар у (куфр) билан аниқ чиқдилар. Аллоҳ уларни яшираётган нарсаси билан билгувчироқдир. Уларнинг кўпчилигини гуноҳ, адоват ҳамда ейишлари ҳаромда чопаётганларини кўрасиз. Улар қилаётган нар-са қандай ёмон. Уларни роҳиблар ва олимлар гуноҳ сўзларидан ва ҳаром ейишларидан қайтарсалар бўлмайдими?! Улар қилаётган қи-лиқлар қандай ёмон. Яҳудийлар: Аллоҳнинг қўли боғланган-бахил-дир, деди. Уларнинг қўллари боғланган-бахил бўлди ва ўзлари айт-ган нарса сабаб лаънатландилар. Балки Унинг икки қўли очиқдир, истагандай инфоқ қилади. Улардан кўпинча - Раббингиздан сизга нозил қилинган нарсага туғёни ва куфри аниқ кўпайиб боради...».(Моида: 54-64)

Умар Шоҳирнинг (ҳафизаҳуллоҳ)

"ФAЛAСТИН ўтмиш ва келажак" китобидан