loader
Foto

Пайғамбарлар маъсумдирлар

Барча пайғамбарлар (алайҳимуссалом) кичик ва катта гуноҳлардан, куфр ва ёмонликлардан муназзаҳдир, покдир. Уларнинг баъзиларидан адашиш ва хатолар содир бўлган. Муҳаммад (с.а.в.) Аллоҳ таолонинг набийи, бандаси, расули ва танлаганидир. Бутларга асло сиғинмаганлар, бир лаҳза ҳам (кўз очиб юмгунча ҳам) Аллоҳ таолога ширк келтирмаганлар, кичик ва катта гуноҳларни асло қилмаганлар.

Шарҳ: Пайғамбарларнинг аввали ҳазрат Одам алайҳиссалом, охири ҳазрат Муҳаммад Мустафо (с.а.в.)дир. Ҳазрат Одам алайҳиссаломни пайғамбар эмас, дейиш куфрдир. Чунки Одам алайҳиссаломнинг пайғамбарлиги Китоб, Суннат ва Ижмои уммат билан собитдир. Ҳазрат Пайғамбаримиз (с.а.в.)дан пайғамбарлар нечта, деб сўрашганда бундай жавоб берганлари ривоят этилган: “Юз йигирма тўрт минг, бир ривоятда эса икки юз йигирма тўрт минг” дедилар. Энг яхшиси, пайғамбарларнинг ададини бирор сон билан чекламасликдир.

Пайғамбарлар барча кичик ва катта гуноҳлардан ва куфрдан маъсумдир (асралгандир)лар. Куфрнинг алоҳида зикр қилинганинг сабаби, куфр энг катта гуноҳдир. Пайғамбарлар ҳамма ёмонликлардан (бузуқликлардан) ҳам маъсумдирлар. Бу ерда ёмонликлардан мурод зино, сеҳр-жоду, ўғирлик, туҳмат қилиш, ёлғон сўзлаш, алдаш, гап ташиш, чақимчилик, етим молини ейиш, бандаларга зулм қилиш, ер юзида бузғунчилик қилиш каби ишлардир.

Тобеъинлардан бўлган Саид ибн Жубайр бундай дейди: “Бир одам ибн Аббосдан катта гуноҳлар қанча, еттитами деб, сўради. Ибн Аббос унга: “Еттитадан кўра, етти юзтага яқинроқдир. Бироқ тавба билан катта гуноҳ афв этилади, давомли қилинган кичик гуноҳ катта гуноҳ бўлади”, дедилар.

Уламолар қандай гуноҳлар катта гуноҳ ҳисобланиши ҳақи-да бир қанча фикр билдиришган. Ибн Сирин: “Аллоҳтаоло ман этган, қайтарган амаллар (гуноҳлар) катта гуноҳ ҳисобланади”, деган.

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

“Агар сизлар ман этилган гуноҳларнинг катталаридан сақлансангизлар, қилган кичик гуноҳларингизни ўчирурмиз ва сизларни улуғ манзил - жаннатга киритурмиз” (Нисо сураси, 31-оят).

Ҳасан Басрий, Саид ибн Жубайр, Заҳҳок ва бошқалар: “Қуръони каримда таҳдид билан зикр этилган амаллар катта гуноҳдир”, дейишган. Шу тўғридир.

Маълум бўлсинки, фарз ва вожиб амалларини бир марта бўлса ҳам тарк қилиш катта гуноҳ бўлгани каби, ҳаром бўлган иш-ни қилиш ҳам катта гуноҳдир. Узрсиз, дангасалик қилиб бир карра бўлса ҳам суннатни тарк этиш ва макруҳ бўлган амални қилиш кичик гуноҳдир. Макруҳ бўлган амални давомли қилиш ва суннатни доимо тарк этиш ҳам катта гуноҳдир.

“Ақидатут таҳовия” китобининг шарҳида бундай дейилган: “Катта гуноҳ қилинганда Аллоҳ таолодан ҳаё қилиш, қўрқиш, уни катта ҳисоблаш каби туйғуларнинг бўлиши билан у кичик гуноҳлар қаторига қўшилади. Кичик гуноҳлар эса ҳаёсизлик, эътиборсизлик, Аллоҳ таолодан қўрқмаслик ва уни назарга илмаслик билан катта гуноҳ қаторига қўшилади. Яна катта яхшилик қилган кишилардан, бошқалардан кечирилмайдиган катта гуноҳлар афв этилади”.

Пайғамбарлар пайғамбар бўлмасликларидан олдин ҳам, пайғамбар бўлганларидан кейин ҳам маъсум бўлганлар. Пайғамбарлар очиқ мўъжизалар ва далиллар билан тасдиқланганлар.

Аҳмад ибн Ҳанбалнинг “Муснад”ида бундай бир ҳадиси шариф бор: Пайғамбаримиз (с.а.в.)дан пайғамбарлар қанчалиги сўралганида: “Юз йигирма тўрт минг. Улардан юз ўн учтаси расулдир. Уларнинг аввали Одам, охири Муҳаммаддир”, деганлар (Аҳмад ибн Ҳанбал, Муснад).

Пайғамбаримиз (с.а.в.)га ва барча пайғамбарларга Аллоҳ таолонинг салавот ва саломи бўлсин!

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилган:

“Биз Сиздан олдин (кўп) пайғамбарларни юборгандирмиз. Улардан Биз Сизга қиссасини айтганимиз ҳам бор, яна улардан Биз Сизга қиссасини айтмаганимиз ҳам бордир” (Ғофир сураси, 78-оят).

Шунингучун пайғамбарларнинг ададини чекламаслик, яъни “шунча пайғамбар бўлган”, демаслик керак.

Аллоҳ таоло бундай марҳамат этади:

“Барчаси Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига имон келтирди” (Бақара сураси, 285-оят).

Биз Аллоҳ таолога, Унинг исмларига ва сифатларига, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларининг ҳаммасига, уларнинг ададларини айтмай имон келтирамиз.

Пайғамбарларнинг баъзиларидан, уларнинг юксак ҳол ва мақомларига нисбатан унутиш ёки азиматни тарк этиш каби баъзи хатолар содир бўлган.

“Бударахтгаяқинлашманг” (Бақара сураси, 35-оят). Бу амри илоҳийдан Одам алайҳиссалом, илоҳий ҳикматга биноан, муайян бир дарахтга яқинлашмасликни тушуниб, айнан у дарахтдан эмас, унинг туридан бўлган бошқа дарахтдан едилар. Бундаги илоҳий ҳикмат будир: инсоний куч-қувватнинг заифлигини ва инсонларнинг Аллоҳ таолонинг мағфиратига ўта муҳтожлигини бандаларга билдиришдир.

“Шарҳул ақоид”да бундай дейилади: “Пайғамбарлар ёлғон сўзлашдан, хусусан, шариат билан боғлиқ ҳолатларда, ҳукмларни етказишда ва умматни тўғри йўлга йўллашда, ёлғон сўзлашдан маъсумдирлар. Улар адашиб ҳам ёлғон сузлашдан маъсумдирлар. Пайғамбарлар, уларга ваҳий келмасдан олдин ҳам, кейин ҳам куфрдан маъсумдирлар. Улар қасддан катта гуноҳ қилишдан ҳам маъсумдирлар.

Хулоса: аҳли суннадан ҳеч бир олим пайғамбарлар тақиқланган, манъ этилган бирор амални қасддан қилиши мумкин, демаган. Фақат адашиб ё унутиб қилишлари мумкин, дейишган. Адашиб ё унутиб хато қилиш “залла” дейилади.

Шайх Абу Мансур Мотуридий исмат, маъсумлик ҳақида бундай деганлар: “Пайғамбарлар (алайҳимуссалом)нинг маъсумлиги синов ва имтиҳонни йўқ қилмайди. Яъни, пайғамбарларнинг маъсумлиги уларни тоатга мажбур, гуноҳ қилишдан ожиз қилмайди. Исмат, маъсумлик Аллоҳ таолонинглутфдир. У пайғамбарни яхши амал қилишга ундайди, ёмонликдан қайтаради. Аммо синов ва имтиҳон ҳақиқий бўлиши учун пайғамбарларнинг ихтиёрлари олиб қўйилмайди.

Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг насаблари бундай: Муҳаммад (с.а.в.) ибн Абдуллоҳ ибн Абдулмутталиб ибн Ҳошим ибн Абдуманноф ибн Қусай ибн Килоб ибн Мурра ибн Каъб ибн Луай ибн Ғолиб ибн Фихр ибн Малик ибн Назр ибн Кинона ибн Хузайма ибн Мудрика ибн Илёс ибн Музор ибн Низор ибн Маъд ибн Аднан. Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг зикр қилганимиз тартибидаги насабларини ҳеч бир олим ихтилоф қилмаган.

Расулуллоҳ (с.а.в.) келтирган шариат аввалги дин (шариат) ларни насх этган, бекор қилган.

Пайғамбаримиз (с.а.в.) бундай деганлар: “Насроний (христиан)лар Исо алайҳиссаломни мақтаганлари каби мени мақта-манглар. Мени Аллоҳнинг бандаси ва Расули (элчиси) денг” (Бухорий, Анбиё, боб, 48. Аумад ибн Қанбал, ж 1, с. 23).

Пайғамбаримиз (с.а.в.) банда эканликларини расул эканлик-ларидан олдин зикр этганлари Аллоҳ таолонинг бандаси бўл-ганларидан ифтихор этишларидандир. (Сўнгра) Имом Аъзам (р.а.)нинг Пайғамбаримизнинг набий эканликларини расул эканликларидан олдин зикр этишлари набий ва расул орасида фарқ борлигидандир. Чунки расул шариатни етказишга буюрилган зотдир. Ваҳий келган киши на-бий дейилади. У шариатни етказишга буюрилмаган ёки буюрилган бўлади. Қози Иёз бундай дейди: Жумҳур иттифоқ қилган тўғри фикр бундай: “Ҳар бир расул набийдир, лекин ҳар бир набий расул эмасдир”.

Пайғамбаримиз (с.а.в.) пайғамбарларнинг барча сифатлари билан васфланганлари учун у зотга Қуръони каримда бундай хитоб қилинган: “Эй набий”, “Эй расул”. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

“Муҳаммад сизлардан ҳеч кимнинг отаси эмас, лекин у Аллоҳнинг расули ва набий (пайғамбар)ларнинг сўнггисидир” (Аузоб сураси, 40-оят).

Исро ҳақидаги қудсий ҳадисларидан бирида бундай дейилади: “Сизни яратилиш жиҳатидан набийларнинг биринчиси ри-солат жиҳатидан, сўнггиси этдим”.

Имом Фахриддин Розий бундай деган: “Ҳақиқат шуки, ҳазрат Муҳаммад (с.а.в.) пайғамбарликларидан аввал ҳеч бир пайғамбарнинг шариатига амал қилмаганлар. “Ҳанафий муҳаққиқ” олимлари ҳам шуни тўғри дейишган. Чунки Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳеч бир набийнинг уммати бўлмаганлар. Лекин у зот (с.а.в.) рисолатларидан аввал набийлик мақомида эдилар. Нубувват мақомларида пинҳоний ваҳий ва тўғри кашф билан Иброҳим алайҳиссалом ва бошқа Пайғамбарларнинг шариатидан ўзларига зоҳир бўлган ҳаққа амал этардилар. Кўнавий “Умдатун-Насафий шарҳи”да ана шундай нақл этган. Бунда, бир жамоат айтгани каби, Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг пайғамбарликлари қирқ ёшдан кейин бўлмаганига далолат ва Пайғамбаримиз (с.а.в.) туғилган кундан эътиборан пайғамбарлик сифати билан сифатланганларига ишора бор. Ҳатто: “Одам руҳ ва жасад орасида бўлганида мен Пайғамбар эдим” ҳадиси Пайғамбаримиз (с.а.в.) инсонлар олами яратилмасдан аввал руҳлар оламида набийлик сифати билан сифатланганларига далолат этади. Бу Пайғамбаримиз (с.а.в.)га хос сифатдир. Бундан Пайғамбаримиз пайғамбарлик ва рисолатга ҳозирлик бўлишлари учун яратилганлар, деб тушунмаслик керак. Зеро, у тақдирда Пайғамбаримиз (с.а.в.) бошқалардан ажралиб турмасдилар, халқ орасида пайғамбарлик сифати билан мадҳ эти-лишлари мумкин бўлмасди.

Сўнгра, Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг набийликлари ва расулликлари мўъжизалар билан собитдир. Балки, Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг ўзлари ва сифатлари мўъжизадир. “Қасидаи Бурда”да бундай дейилган:

“Уммий (ёзиш ва ўқишни билмайдиган)да илм бўлишининг ўзи сизга етарли мўъжизадир”.

Шоир Ҳассон ибн Собит шеърида айтди:

“Агар унда (Расулуллоҳ (с.а.в.)да) очиқ мўъжизалар бўлмаса ҳам, Унинг фикрларининг тўғрилиги сенга яхшилик келтирган бўларди”.

Каззоб, ёлғончилардан кимдир пайғамбарликни даъво қилса, озгина ақли бор кишиларга унинг нодонлиги ва ёлғони билиниб қолади. Яна бундай дейилган: “Ким ичида бир сир сақласа, Аллоҳ таоло унинг сирини юзида ва тилида ошкор қилади”. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

“Аллоҳ яширган нарсаларингизни юзага чиқарувчидир”(Бақара сураси, 72-оят).

Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз (с.а.в.)ни дунёвий ва ухровий мақомлар (даражалар), ҳақиқатлар ва турли мўъжизалар би-лан бошқалардан устун қўйган, ажратган. “Ал-Фиқҳ ул-акбар” китобининг бир нусхасида бундай дейилган: “Пайғамбаримиз (с.а.в.) Аллоҳ таолонинг махлуқлари ичидан танланганидир”. Шунингучун бундай дейилган:

“Агар Пайғамбаримиз (с.а.в.) бўлмасалар эди, дунё бор бўлмасди”.

Пайғамбаримиз (с.а.в.) асло бутларга ва бошқа нарсаларга сиғинмаганлар, ҳатто кўз очиб юмгунча, киприк қоққунчалик вақт ҳам Аллоҳ таолога ширк келтирмаганлар. Катта ва кичик бирорта гуноҳ қилмаганлар.

“Аллоҳ Сизни афв этди. (Лекин) Сизга ростгўйлар аниқланиб, ёлғончиларни билмагунингизгача, нега улар-га (жангдан қолишга) рухсат бердингиз?” (Тавба сураси, 43-оят),

“Бирор пайғамбар учун, то ерда (душманларга) зарба бермагунича (ва ғалаба қилмагу-нича) асирларга эга бўлиш мумкин эмас” (Анфол сураси, 67-оят) ояти карималардаги танбеҳ Пайғамбаримиз (с.а.в.)нингўзларининг юксак мақомларига муносиб бўлган (ечим)ни (авлони) тарк этганлари учун, деб тушунилади.

Имом Абу Ҳанифанинг

"Ал-Фиқҳ ул-акбар ва унинг шарҳи" китобидан