loader
Foto

Дублин шаҳар кенгаши шаҳар мерияси олдида Фаластин байроғини ўрнатишга қарор қилди

Ирландия пойтахти Дублин шаҳар кенгаши Ғазо аҳолиси билан бирдамлик сифатида Фаластин байроғини кўтариш таклифини бир овоздан қабул қилди.

Душанба куни кечқурун Фаластин байроғини кўтариш таклифи кенгаш томонидан овоз беришда қабул қилинди. Бу ҳақда Irish Independent  газетасига таяниб, Анадолу хабар берди.

Мустақил Дублин шаҳар кенгаши аъзоси Сиаран Перри ижтимоий тармоқларда бу таклиф бир овоздан қабул қилинганини айтди. У Ғазо халқи билан бирдамлик белгиси сифатида Фаластин байроғи шаҳар ҳокимияти олдида 7 кун давомида ҳилпираб туришини билдирди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР