loader
Foto

Уруш бошлангандан бери Исроил 75 нафар журналистни қасддан ўлдирди

Ғазо секторида давом этаётган зўравонликлар чоғида 75 нафар фаластинлик журналист ва оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳалок бўлди, яна 80 нафари яраланди, икки нафари бедарак йўқолди, дейилади Фаластин Журналистлари Иттифоқи томонидан чоршанба куни эълон қилинган ҳисоботда.

Иттифоқ маълумотларига кўра, босқинчилар 60 нафар журналистнинг уйига ва 63 та ОАВ идорасига зарба берган, 25 та маҳаллий радиостанция (Ғазо секторида 24 та ва Ғарбий Соҳилда битта) ишини тўхтатган.

Ҳисоботда қайд этилишича, босқинчи кучлар 43 нафар журналистни (41 нафари Ғарбий соҳилда ва 2 нафари Ғазо секторида) ҳибсга олган.

30 нафар журналист ҳибсда қолмоқда, уларнинг аксарияти айбловсиз ва судсиз "маъмурий қамоққа" олинган.