Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) босиб олинган Фаластин ҳудуди бўйича вакили Ричард Пеперкорн қамал ҳолатидаги Ғазо секторида ҳар 10 дақиқада ўртача бир бола ўлаётганини айтди. Шунингдек, у минтақада зудлик билан ўт очишни тўхтатиш зарурлигини таъкидлади.
"Мен инсоният тарихидаги энг қоронғу лаҳзага яқин эканлигимизга ишонаман. Бизга (Ғазо секторида) доимий ўт очишни тўхтатиш керак", — деди у. Жаноб Пеперкорн 7 октабрдан буён Ғазо секторида 16 мингга яқин одам ҳалок бўлганини, ҳалок бўлганларнинг 60 фоиздан ортиғини аёллар ва болалар ташкил этганини, 42 мингдан ортиқ одам жароҳатланганини таъкидлади. "Ўлганларнинг 60 фоиздан ортиғи аёллар ва болалардир. 42 мингдан ортиқ одам жароҳат олди", — деди ЖССТ вакили. Исроил 27 октябрь куни Ғазода қуруқликдаги ҳарбий операцияни бошлаган, натижада 15 900 га яқин, асосан аёллар ва болалар ҳалок бўлган, 42 000 дан ортиқ фаластинлик яраланган. Анклавнинг қамал қилиниши, шунингдек, Исроилнинг ҳаво, қуруқлик ва денгиздан оммавий бомбардимон қилишлари туфайли Ғазоннинг 2,3 млн аҳолиси учун озиқ-овқат, сув ва дори-дармонлар танқислигига олиб келди. Ҳужумлар натижасида кўплаб бинолар, жумладан, шифохоналар, масжидлар ва черковлар зарар кўрган ёки вайрон қилинган. "Гуманитар пауза" деб номланган вақтинчалик сулҳдан сўнг, Исроил Ғазо секторига ҳужумларни у тугаганидан кейин қайта бошлади.