loader
Foto

Ғазо қурбонлари сони ортмоқда

Исроил Ғазога қарши ҳужум уюштиришни давом эттирмоқда. Исроилнинг Ғазо секторига қарши уюштирган ҳужумларида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 18 минг 205 нафарга чиқди.

Ғазодаги ҳукумат, Исроилнинг блокада остидаги Ғазо секторига қарши жорий йилнинг 7 – октабридан бери уюштирган ҳужумларида ҳалок бўлганлар сонининг 18 минг 205 нафарга чиққанини маълум қилди. Энг ёмони ҳалок бўлганларнинг кўпчилиги болалар ва аёллардан иборат.



Эслатиб ўтамиз: Хамаснинг Қуролли қаноти Иззаддин ал - Қассам бригадалари Исроилнинг фаластинликлар билан уларнинг муқаддас қадриятлари, хусусан, ал - Ақсо жомеъ масжидига қарши узлуксиз зиён етказишига жавобан жорий йилнинг 7 – октабр, ҳафтанинг шанба куни эрталаб кенг кўламли ҳужум уюштирди. Исроил армияси ҳам Ғазо секторига қарши ҳаводан кучли бомба ташлай бошлади.

Авж олган таранглик юзасидан ҳар икки томонда ҳам минглаб қурбонлар қайд этилди.