loader
Foto

Ғазода ҳозиргача 296 нафар мусулмон тиббиёт ходими шаҳид бўлган

Ғазо секторида уруш бошланганидан бери, сионистик режим босқинчилариниг ҳужумларида 296 нафар тиббиёт ходими шаҳид бўлган.

Фаластин ахборот марказининг, Ғазодаги Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб хабар қилишича, Ғазода уруш бошланганидан бери, сионистлар ҳужумларида 296 нафар атибибёт ходии гаҳид ўлиюзланайфр жарҳалана.

Фаластин ССВнинг хабар қилишича, 36 анфар тиббиёт ходими жумладан Шафо касалхонаси бош директори доктор Муҳаммад Абу Салмия ҳамон сионистлар асирлигида ноинсоний шароитда сақланмоқда.

Ғазо секторидаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги шунингдек, жароҳатланганларга ёрдам бериши ва уларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун  дунёниг турли бурчакларидан тиббий гуруҳлардан Ғазога етиб беришларни сўради.

Фаластиннинг маҳбуслар ишлари бўйича кенгаши ва асирлари клуби ҳам босқинчи  сиоинстик режим Ғазо бўлгасида яшовчи 142 нафар фаластинлик  аёл ва бир неча гўдакни асирга олганини маълум қилди.

Фаластин ССВнинг Ғазо бўлгасидаги вакили, Ашраф Ал-Қадра ҳам Ғазо бўлгасидаги шаҳидлар ва ярадорларнинг янги статистик маълуотларини эълон қилиб, сионистик режим жангариларининг ҳужумлари оқибатида,  бу секторда 7 октябрь бери 18 мингдан ортиқ фасластинлик шаҳид бўлганини баён этди.

Ал-Қадра шунингдек сиоинстик режим жангариларни Ғазо бўлгасига қилган ҳужумларида яраланганлар сони 49 кинг 229 кишига етганини қўшимча қилди.