loader
Foto

Энг афзал дунёвий амаллар

Олимлар ўртасида уч касб дехқончилик, ишлаб чиқариш, тижорат шулардан қайси бири савоблироқ экани ҳақида ихтилоф бўлди. Бу уч касбнинг ҳар бири ҳақида ҳадис ворид бўлган. Деҳқончилик ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Бир мусулмон экин экиб, эккан экинининг ҳосилидан қуш, инсон, ҳайвон еса бу ўша деҳқон учун садақадир”.

Ишлаб чиқариш - ҳунар ҳақида айтдилар: “Бирор одам учун ўз пешона териси билан ейилган нондан яхшироғи йўқдир. Аллоҳнинг пайғамбари Довуд алайҳис-салом ўз пешона териси билан тирикчилик қилар эди”.

Тижоратнинг фазилати ҳақида ҳам айтдилар: “Ростгўй савдогар Қиёмат Куни пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар билан бирга қайта тирилади”.

Мана шу ҳадислардан келиб чиқиб баъзи уламолар бу уч касбдан бирини бошқасидан афзал қилганлари ҳам бўлди. Аммо муҳаққиқ уламолар: Бизлар буларни бир-биридан афзал қила олмаймиз. Жамият қайси бирига муҳтож бўлса ўша афзалдир, дейишди.

Масалан, қайси бир жойда озиқ-овқат кама-йиб, одамлари кунлик емишига муҳтож бўлсалар, демак ўша жойда умматни очликдан ҳимоя қилиш, уларни озиқ-овқат билан таъминлаш мақсадида деҳқончилик қилиш тижорат ва ҳунардан афзал бўлади. деҳқончиликнинг ўзига яраша машаққати, қийинчилиги борки, унга сабр қилиш энг афзал амаллардандир.

Озиқ-овқат мўл, деҳқончилик ҳам кенг ёйилган бўлса, аммо ташқаридан - ғайри динлар томонидан олиб кирилаётган молларга чек қўйиб, умматнинг обрў ва ҳадларини сақлаб, уммат учун ишлаб чиқариш шароитларини етарли қилиш учун турли касб-ҳунарга муҳтож бўлган ҳолатда касб-ҳунарга эътибор қаратиш афзал бўлади. Энди деҳқончилик ҳам, ҳунар ҳам етарли бўлган ҳамда одамлар бу иккисининг маҳсулотини бошқа шаҳарларга олиб борадиган кишиларга муҳтож бўлишган пайтда ва худбин, халқнинг эҳтиёжини суйистеъмол қиладиган, нархларни ўзларининг хоҳишлари-гақарабўзгартирадиган “савдогарлар” бозорни эгаллаб олган пайтда олди-сотди сабабли Аллоҳнинг зикридан, намозни ўз вақтида адо қилишдан ва закот беришдан чалғимайдиган инсонлар тижорат билан шуғулланганлари афзалдир. Умматимиз бу асримизда энг муҳтож бўлган нарсалардан бири хунармандлик бўлиб, Ислом уммати бу жиҳатдан бошқаларга қарам, муҳтож бўлиб қоладиган бўлса Аллоҳ берган Ислом ри-солатини оёққа турғизишга, унинг даъватини оламга ёйишга қодир бўлмай қолади.

Бундай етук касб-хунарларни ўрганиб, уни эгаллаш, у ҳақдаги илмларни ўзлаштириш дин вожиб қилган фарз, воқемиз эътибор қаратган зарур амаллар қаторидадирки, у бугунги кунда уммат учун энг афзал ишдир.

Юсуф Қарзовийнинг

"Амалларнинг мартабаларини англаш" китобидан

Заҳириддин Мансур таржимаси